RU

Последние новости

15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  14 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  4 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  3 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  2 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  3 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  5 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  8 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  6 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  8 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5

Хориждан мураббий, "Пахтакор"нинг уч футболчиси ва "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локо"га ўтиши мумкин Новости

Хориждан мураббий, "Пахтакор"нинг уч футболчиси ва "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локо"га ўтиши мумкин

Маълумотларга кўра, "Локомотив" клуби келаси мавсум учун селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.

Куни кеча Темур Кападзега эҳтиром кўрсатиб мураббий билан хайрлашган "темирйўлчилар" режасидан хориждан мутахассис жалб этиш режаси мавжуд.

Шунингдек, клуб раҳбарияти аллақачон янги мавсум учун таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган ва бир қанча футболчилар билан музокараларга киришган.

Тасдиқланмаган, лекин "championat.asia" сайтига маълум бўлишича, "Локо" айни пайтда "Пахтакор"да икки мавсумн ўтказган ва "темирйўлчилар"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган марказий ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев билан келишувга эришган. Шунингдек, клуб "Пахтакор"дан яна Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комиловга ҳам қизиқмоқда ва футболчилар билан музокарага киришган. Мазкур футболчиларнинг йил якунида "Пахтакор" билан тузган шартномаси тугайди.

Айтиш керакки, Абдуллаев, Сидиқов, Комилов жорий мавсумни асосан захирада ўтказишди ва асосий таркибнинг муқим футболчилари саналишмайди. Шу боисдан ҳам бу футболчилар кейинги фаолиятларини бошқа жамоа билан боғлашлари мумкин.

"Локомотив" "Навбаҳор" ҳимоячиси Хуршид Мухторовнинг хизматларига ҳам бефарқ эмас ва чап қанотга ушбу футболчини ҳам таклиф этмоқчи.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика