RU

Последние новости

20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  5 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  33 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  34 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1

“Хоразм”га нима сабабдан келгани, Литвадаги фаолияти борасида Бобур Фарҳодов қандай фикрда? Новости

“Хоразм”га нима сабабдан келгани, Литвадаги фаолияти борасида Бобур Фарҳодов қандай фикрда?

“Бунёдкор”да ажойиб ўйинлар кўрсатган ярим ҳимоячи Бобур Фарҳодов ҳозирда Про-лигада “Хоразм” шарафини ҳимоя қилмоқда.

“Олимпик” билан кечган баҳсдан сўнг Бобур билан суҳбатлашдик ҳамда ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

- “Олимпик” билан кечган ўйин борасида қандай фикрдасиз?


- Бу ўйин биз кутгандан ҳам қийин кечди. “Олимпик” жуда яхши ва ақлли жамоа ҳисобланарди. Шу туфайли учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Ўйлашимча, ўйинда қайд этилган натижа адолатли бўлди.




- “Хоразм” ушбу мавсумда чемпионатда қандай мақсадларни кўзламоқда?


- Қолган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этган ҳолда, чемпионатни 5-ўринда тугатмоқчимиз. Футболчилар шу мақсад сари ҳаракат қилмоқда.

- Энди бироз мавзудан четлашсак. Кўпчилик сизни Суперлиганинг бирор жамоасида тўп суришингизни кутганди. Нима сабабдан “Хоразм” вариантига тўхталдингиз?


- Биласизми, жорий йил бошида Литва мамлакатига йўл олган эдим. Ёзга келиб эса Ўзбекистонга қайтдим. Ўша вақтда очиғи, бирорта Суперлига жамоаларидан таклиф бўлгани йўқ. Шу пайтда “Хоразм” бош мураббийи Александр Ежов алоқага чиқиб, юритимизга қайтадиган бўлсам, “Хоразм”га келишимни истаётганини айтганди. Мен эса у киши билан келишиб қўйдим ва ваъдамни устидан чиқиш учун ҳам “Хоразм”га келдим.

- Литва ҳақида гап очдингиз. Сиз у ерда қайси жамоа шарафини ҳимоя қилдингиз. У жамоага сизни ким тавсия қилган эди?


- У ерга агентлар орқали йўл олгандим. Мен Литванинг 1-лигаси иштирокчиси “Миния” клуби шарафини ҳимоя қилдим. Умуман олганда, жамоа яхши шаклланган ва менга барча шароитларни яратиб берди.




- “Миния”да тўп суриш орқали ўзиз учун нимани кашф қилдингиз?


- Тўғриси, бу ерда ўзимни учун бирор нимани кашф қила олганим йўқ. Виза билан боғлиқ муаммо туфайли чемпионат бошланганидан сўнг Литвага етиб бордим. “Миния”нинг тахминан 8 ёки 9та учрашувида майдонга тушдим. Жуда кам муддат жамоа билан бирга бўлдим.

- Яна Литвадан таклиф бўлса, у ерга қайтиб борасизми?


- Қачонки еврокубоклар учун курашадиган ёки тўп сурадиган жиддий жамоадан таклиф бўлса, албатта борган бўлардим.

- Литвада ҳам легионерларга яхши маош тўлашадими?


- Йўқ. Фақатгина, еврокубокларда тўп сурадиган жамоалари маош борасида яхши. Қолганларида у қадар катта маош берилмайди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика