RU

Последние новости

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  3 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

Хоразм вилояти футбол маҳорати мактабига қабул жараёни бўлиб ўтди Новости

Хоразм вилояти футбол маҳорати мактабига қабул жараёни бўлиб ўтди

Теги :  Хоразм
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “2020-2021 ўқув йилида футбол маҳорат мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Хоразм вилояти футбол маҳорати мактабига ўқувчиларни қабул қилиш жараёни ниҳоясига етди.

Имтиҳонлар жорий йилнинг 20-21 август кунлари “Хоразм спорт мажмуаси” футбол майдонида карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтди. Қабул комиссияси фаолиятининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ҳудудларни спортга ихтисослаштириш ва ўйин спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Акбар Уразбоев ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари Отабек Кенжаевлардан иборат республика ишчи гуруҳи вакиллари жойида бевосита кузатиб боришди.

Ўз навбатида воҳа мутахассислари томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманларидан селекция ишлари натижаларига кўра саралаб олинган 67 нафар ёш “чарм тўп” устаси ўйин маҳорати, жисмоний тайёргарлик ва техник кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтишди. Шундан, 22 нафари футбол маҳорати мактабининг 5-синфига қабул қилинди. Эндиликда, улар у ерда тажрибали ва малакали тренерлар қўл остида мукаммал шуғулланиб, маҳоратини янада ошириш имкониятига эга бўлишади.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик ташкилий ишларда Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг кўмаги беқиёс бўлди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳри.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика