RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Хайрулла Ҳамидовнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган "Орзулар терма жамоаси" (2-соннинг давоми) Новости

Хайрулла Ҳамидовнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган "Орзулар терма жамоаси" (2-соннинг давоми)

Кеча, Хайрулла Ҳамидовнинг жаҳон футболчиларидан тузган “Орзулар терма жамоаси”ни эътиборингизга тақдим этгандик.

Бугун эса ўзбекистонлик футболчилардан таркиб топган жамоа билан таништириб ўтамиз.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Павел Бугало;

Ҳимоячилар – Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов;

Ярим ҳимоячилар – Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров;

Ҳужумчилар – Максим Шацких, Александр Гейнрих, Элдор Шомуродов.

МУРАББИЙ: Вадим Абрамов.

Захирадагилар: Николай Ширшов, Тимур Кападзе, Нўмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Олег Шацких.

Дарвозабон:

Павел Бугало (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган.


Ҳимоячилар:
Февзи Давлетов (47 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 52 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Виталий Денисов (32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Анзур Исмоилов (34 ёш) – "Локомотив" (Тошкент) жамоси аъзоси. Термадаги фаолиятини жорий йилда якунлашга қарор қилди. Умуман олганда, Исмоилов 2007-2019 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 101 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Ўсмирлар ўртасида икки карра (1987, 1988) Европа ҳамда жаҳон (1987) чемпиони. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби.

Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳужумчилар:

Максим Шацких (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. 4 карра (2003, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. ЕЧЛ тарихида осиёлик иккинчи (11 гол билан) рақамли тўпурар. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Элдор Шомуродов (24 ёш) – Россиянинг “Ростов” жамоаси аъзоси. Термадаги дебютини 2015-йил ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Яманга қарши баҳсда (1:0) ўтказган. Шомуродов ҳозирга қадар бош жамоа либосида 42 ўйинда қатнашиб, 19 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Элдор 2019 йил бош жамоа сафида 13та гол уриб, энг яхши кўрсаткични кўрсатди. 

Александр Гейнрих (35 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 97 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 2002 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


МУРАББИЙ:

Вадим Абрамов (57 ёш) – Ўзбекистон МТЖ устози.  Унинг бош жамоа бошқарувидаги илк даврида (2010-2012) Ўзбекистон Осиё Кубоги-2011да тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши мураббийи.  

Захирадагилар: 

Николай Ширшов (ҳимоячи, 45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган.

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Нўмон Ҳасанов (ярим ҳимоячи, 48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 25 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 бора ишғол этган.

Олег Шацких (ҳужумчи, 45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 11 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бора ишғол этган. Термада кетма-кет (6 ўйинда 8та) гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 1995-йилдаги энг яхши футболчиси. 

Шухрат Мақсудов (ҳужумчи, 49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 21 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

P.S. Лойиҳанинг кейинги сони кимга аталашини хоҳлар эдингиз? 

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика