RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

www.championat.asia нинг ОСИЁ КУБОГИДА УРГАН РЕКОРДИ! Новости

www.championat.asia нинг ОСИЁ КУБОГИДА УРГАН РЕКОРДИ!

Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида www.championat.asia га кунига 2000 нафар киши кирар эди. БААда рекордни янгиладик.

13 январь куни сайтимиз 205000 (ИККИ ЮЗ БЕШ МИНГ) лик маррани забт этди ва бу ўзбек футбол сайтлари ичида рекорд ҳисобланади. Фақат футбол хабарлари бўлган сайт учун бу жуда катта ютуқ. Бугунги кунда сайтимиз ўзбек футболининг бир бўлагига айланиб улгуриб бўлди десак муболаға бўлмайди.


Бу ўқувчиларимиз ва тиним билмай ишлаётган ижодий ҳамда техник гуруҳнинг ютуғи!


Осиё Кубогидаги жамоамиз. Тепа чапдан ўнга: Жасур Асланов, Зоир Турсунбоев, Камолиддин Алимов, Хайрулла Холиқов, Шаҳбоз Беғамов.
Пасдан чап: Гайрат Хасбиуллин, Толибжон Қосимов, Нодирхўжа Юлдашев ва Нарзулла Сайдуллаев.

Бунинг учун Гайрат, Нарзулла, Холиқов, Алимов, Шаҳбоз, Нарзулла, Зоир, Азиз, Толиб, Нурий, Лена, Камила, Лёха, Лёня, Алишер ака, Омонжон, Нозима, Жаҳонгир, Жасур, Исломбек, Марат, Артём. Янгилардан Ниғмон, Нодир, Асрор, Миржалолларга раҳмат айтаман. Биз ҳали кенгайишда давом этамиз. Энг катта мақсадими 2027 йилги Осиё Кубогида 2 млнлик маррани забт этиш. Яна бир катта орзуим, www.championat.asia ни Google, Facebook, Apply каби катта державалардаги иш муҳитини олиб кириш. Ходимлар ишга ҳудди ўз уйига ташриф буюргандек келишларини исташ. Бу кунлар ҳам албатта келишига ишонаман.

Ундан ташқари, Бахтиёр Ширинов, Беҳзод Назаров, Акрамжон Мамадалиев, Дилдорахон, Абдураҳмон Фозилов, Алишер ака Никимбаев, Фурқат Нишонов, Шуҳратбек Жўраев каби футбол ичи ва атрофидаги инсонларга ҳам раҳмат айтаман. Улар қаторига Ҳасан Пирмуҳамедов, Анвар ака Илёсов, Улуғбек ака Мирзаев кабиларни қўшиб ўтаман. Устозлардан яна Владимир Сафаров, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев каби мутахассисларни алоҳида такидлаб ўтаман.

Хуллас, «СА»ни «СА» бўлишида ҳамма, ҳамманинг катта ҳиссаси бор. Айниқса сайтимиз ўқувчиларининг. Сизнинг ишончингиз билан ҳам шу даражага етдик, РАҲМАТ!

Биз мақсадларимиздан бирига етдик, энди навбат Сизларга футболчи дўстларимиз!

Сайтимиз ҳақида ҳали билмаганлар кўп! Сайтимиз ривожи йўлида футболга бефарқ бўлмаган дўстингизга www.championat.asia ҳақида хабар беринг ва биргаликда янги марраларни забт этишда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +146   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика