RU

Последние новости

17:15Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  99 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим" Новости

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Металлург" жамоаси бугун яхши ўйнади ва ғалабага ҳаракат қилди. Жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқсак, бу тушунарли. Биринчи бўлимда кам вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ сўнги зарбаларда аниқлик ва омад етишмади. Мезбонлар гол уриш учун охирги дақиқаларгача ҳаракат қилишди. Йигитлар тартибли ҳимояланишди. 

- Ўйиннинг 18:00да бошланиши жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдирди? 

- Ҳар икки жамоага ҳам қийин бўлгани аниқ. Билишимча, ўйин трансляцияси сабаб шундай қарорга келинган экан. Иссиқ об-ҳавода майдонда югуриш осон эмас. Бу футболчиларнинг тезлигига таъсир қилади, майдонда ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этиб беришларида қийинчилик туғдиради. 

- Хусайн Норчаев нега майдонга тушмаяпти? 

- Норчаев Олимпиада ўйинларидан сўнг биз билан машғулотларда тўлиқ қатнашмади. Тиббий кўрикдан ўтган, даволаниши керак экан. Ўйин амалиёти кам бўлган ҳолатда уни майдонга тушириш нотўғри бўлади. 

- Жасур Жалолиддиновчи? 

- Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим. Бу савол клуб раҳбариятига берилса, тўғри бўларди. 

- Мавсум бошида "Нефтчи" чемпионлик учун курашиши айтилганди, аммо кўплаб мағлубиятлардан кейин раҳбарият сизга ишонч билдиришда давом этармикин? 

- Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун, бу саволни жавобсиз қолдираман.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика