Венгер: "Арсенал"да 22 йил ишлаш, менинг асосий хатоим бўлса керак"
17 июл 2018 16:24
Новости
Венгер: "Арсенал"да 22 йил ишлаш, менинг асосий хатоим бўлса керак"
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ўзининг асосий хатоси ҳақида гапирди.
"Асосий хатоим? Бир клубда 22 йил ишлаш бўлса керак. Мен бир жойда ўтиришни ёқтирмайдиган одамлар сафига кираман, бироқ чақирувларни ҳам хуш кўраман. Мен ўз чақирувимнинг қурбонига айланиб қолдим.
Кимнинг олдида ўзимни айбдор деб ҳис қиляпман? Мен туфайли жабр чеккан ҳаммани. Бир қарор қабул қилсам, у кимларнидир хурсанд қилса, бошқаларнинг кайфиятини бузади. 25 кишилик таркиб билан ишлаш - ҳар ҳафта уларнинг 14 нафарини ишсиз қолдиришдир. Иқтидорини оча олмаган футболчилар олдида ҳам ўзимни айбдор деб ўйлайман" - дейди Венгер.
Венгер 1996-2018 йилларда "Арсенал" бош мураббийи сифатида ишлаган.
Комментарии