Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди"
29 июн 2024 00:40
Новости
Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди"
Ўйин ҳақида
- Голларга ва хатоларга бой учрашувга гувоҳ бўлдик. Ўйин худди бизнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубиятимиз билан бошлангандек таасурот қолдирди. Рақибнинг иккинчи голидан сўнг йигитлар ўзларига келиб олишди. Танаффусда йигитларга шу ҳақида тушунтирдим. Мағлубиятдан чиқиб кетишга интилдик, ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Бироқ давомида яна 2 та тўп ўтказиб юбориб, мағлуб бўлдик.
- Мухлислар жамоа дарвозабони Равшан Ягудин кўрсатган ўйиндан норози эканини билдиришди. Буни қандай изохлаган бўлардингиз?
- Албатта, сиз битта ўйинда 4 та гол ўтказиб юборсангиз, сиздан ҳеч ким рози бўлмайди. Эътирозлар бўлиши табиий ҳол. Чиндан ҳам 4-голда дарвозабоннинг яққол хатоси кўринди.
- Биринчи бўлимда рақибнинг 2 та голи режаларингизга қандай таъсир кўрсатди?
- Ўйинни 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаш режаси ҳеч кимда бўлмайди. Мезбонлар бизнинг футболчилар ўйинга мослашиб олгунича 2 та гол уришди. Бу ҳақида юқорида ҳам айтиб ўтдим. Биринчи давра тугади, олдиндаги фурсат давомида натижалар, хато ва камчиликларни таҳлил қилиб оламиз.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии