RU

Последние новости

09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  15 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10

Уйда ғалаба қозонмаган "Локомотив"га қарши сафарда зафар қучмаган "Бунёдкор". Тошкент дербисида кимда қандай имконият? Новости

Уйда ғалаба қозонмаган "Локомотив"га қарши сафарда зафар қучмаган "Бунёдкор". Тошкент дербисида кимда қандай имконият?

Суперлиганинг олтинчи туридан бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган.

Ушбу турда кўпчиликнинг диққат  "Локомотив" - "Бунёдкор" ўртасидаги пойтахт дербисига қаратилиши табиий. Биз эса мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг имкониятлари, қизиқарли фактлар ва статистикаларни, тахминий таркибларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 


Рақамлар ва фактлар

Жамоалар бунга  қадар ўзаро 28 маротаба тўқнаш келишган. Буни қарангки, ушбу учрашувларда тенглик кузатилмоқда. 10та учрашувда майдон эгалари ғалабани тантана қилган бўлса, 10 баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. 8та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. "Локомотив"нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2015 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, Олий лиганинг биринчи даврасида ўз майдонида 3:0 натижасида "Бунёдкор"дан устун келганди. Ушбу мағлубият "Бунёдкор"нинг чемпионатлардаги биринчи йирик ҳисобдаги мағлубияти бўлган. "Қалдирғочлар"нинг ўзаро баҳслардаги энг йирик ҳисобда қайд этган ғалабаси 2010 йил жамоанинг юлдузли онларига тўғри келади. Сколари мураббийлигидаги "Бунёдкор" ўша мавсумнинг илк даврасида "темирйўлчилар"ни 4:0 ҳисобида таслим қилган. Амалда мазкур баҳс Вадим Абрамовнинг "Локомотив"ни биринчи маротаба бошқарган пайтидаги сўнгги ўйини бўлган эди. Секейра шогирдлари 28та баҳсда 34 та гол урган, "қалдирғочлар" эса 37 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Кичик устунлик "Бунёдкор"да. Икки жамоанинг сўнгги ўйинида "Локо" 2:1 ҳисобида ғалабани нишонлаган.


"Локомотив"нинг уйдаги, "Бунёдкор"нинг сафардаги ғалабасиз юриши тўхтайдими?

Ортда қолган 5та тур давомида "Локомотив" икки маротаба ўз майдонида рақибларини қабул қилди. Иккинчи турда "Навбаҳор" ортга ғалаба билан қайтган бўлса, тўртинчи турда "Қизилқум" 1 очко ишлашнинг уддасидан чиқа олди. Демак, жорий мавсум ҳисобидан "темирйўлчилар" уйда ғалаба қозона олганича йўқ. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари учун бу мавсумдаги учинчи сафар ўйини саналади. Иккинчи турда "Металлург" майдонида мағлубиятга учраган "қалдирғочлар", тўртинчи турда Қўқонда нурсиз дуранг қайд этишди. Умумий қилиб айтганда икки жамоа учун ҳам бу ўйин икки карра масъулият юклаши табиий. Португалиялик мураббий Микаэль Секейра секин-аста жамоани ўз услубига мослаштириб бормоқда. Гарчи бешинчи тургача Суперлиганинг айрим клубларида мураббийлар истеъфоси кузатилган бўлсада, "Локомотив"да бундай ҳолатни кўрмадик. Балки "Сурхон" билан ўйиндаги ғалаба Секейрани ўрнида қолишига сабаб бўлгандир. Қолгани бизга номаълум. Бир нарсани айтиш керак, жамоа барча ўйинларда кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратмоқда. Шунингдек, кўп гол ўтказиб юбораётгани орқа чизиқда муаммолар борлиги билан боғлиқ. Жамоа 5та турда 6та гол урди ва дарвозасидан 7та тўп олиб чиқди. Бундан кўриш мумкинки, ҳали барча чизиқлар тўлиқ шаклланиб улгурмаган.

"Бунёдкор"да эса аввал ҳам таъкидлаганимиздек, таркиб билан боғлиқ кичик муаммолар мавжуд. Шунинг ҳисобига бўлса керак, бошқа позиция вакиллари жойларини ўзгартирган ҳолда бошқа вазифаларни бажаришга мажбур бўлишмоқда. Дейлик ҳимоя чизиғида биргина Даврон Эргашевни ҳисобга олмаганда барча футболчилар аслида ярим ҳимоячи сифатида тўп тепади. Дейлик, Суҳроб Иззатов, Абдулла Абдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов ва ҳоказо. Шунинг учун бўлса керак чизиқлар орасида жипслашиш, ўзаро тушуниш қийин бўлмоқда.  Барча учрашувларда кўзга ташланган ягона жиҳат жамоа илк дақиқаларни ишончсиз ўтказмоқда. Бунинг натижасида устунлик рақиб томонига ўтмоқда. Масалан, "Металлург", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" билан баҳсларда ушбу ҳолат диққатимизни тортди. Одатда бундай ҳолат "Бунёдкор"га ҳос эмас. Биринчи бўлим охирларига келиб ва танаффусдан сўнг жамоа буткул ўзгармоқда ва ўйин назоратини қўлга олган ҳолда вазиятлар яратишга уринмоқда.  Жамоанинг урган голларининг аксарияти иккинчи бўлим охирлари ва ўйиннинг навбатдаги қисмига тўғри келмоқда. Эртага ҳам шундай вазият юз берса ажабланмаймиз. Балки мураббийлар штаби бу борада ўзгариш қила олишар. Буни эса вақт кўрсатади. Ўйиндан аввал икки жамоа ҳам бир ҳил ҳолатда эканлиги бирор тахмин билдиришга тўсқинлик қилмоқда. Келинг, яхшиси барчасини эртага аниқлаб оламиз. 


Тахминий таркиблар

Икки жамоа таркибида ҳам жиддий ротатциялар кўрмаслигимиз эҳтимоли бор. 

"Бунёдкор" жамоасининг тахминий таркиби. Ўзгаришлар бўлиши мумкин


Микаэль Секейра ҳам таркибда кўп ўзаришларга қўл урмаслиги мумкин. Қуйида "Локомотив"нинг тахминий таркиби


Футболчиларнинг фикрларига қулоқ тутамиз ёхуд Азиз Амонов ғалабалар серияси бошланишига ишонмоқда. Расул Йўлдошев "Бунёдкор"га нима ёрдам беришини айтди

Азиз Амонов ("Локомотив" ярим ҳимоячиси) - Тўғри. "Локомотив" ҳали уйдаги учрашувларда ғалаба қозонгани йўқ. Мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"ни кучсиз жамоа демаган бўлардим. Дербида икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқади.

 

Расул Йўлдошев ("Бунёдкор" ярим ҳимоячиси) - Тайёргарлик одатдагидек яхши бўлди. Иккита дурангдан сўнг ғалаба қозонишимиз шарт. "Локомотив" билан ўйин услубимиз ўхшаш. Эртага қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлади, деб ўйлайман. "Бунёдкор"га нима ёрдам беради? Фақат ўзимизга ўзимиз ёрдам беради. Ҳеч ким четдан келиб кўмак бермайди. Ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз. Мавсум бошида ўйинимизни йўлга қўйиш қийин бўлаётганди. Ҳозирда яхши ҳолатдамиз, дея оламан.



16 апрель, жума

ЛОКОМОТИВ – БУНЁДКОР  18:15

"Локомотив" стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Александр Попов

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

Оператор: Шерали Жаналиев

Техник мутахассис: Отабек Содиқов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика