RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди

Суперлига 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Суперлига

23-тур

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2 

Қўқон. "Марказий" стадиони. 17:30

Голлар: Аслиддин Тоштемиров 69', Аброр Каримов (Муҳаммаданас Ҳасанов) 73' – Амир Тўрақулов (Матия Кривокапич) 40', Темурхўжа Абдухолиқов (Имеда Ашортиа) 88'

+5Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев (6.Алишер Салимов, 89), 17.Клейди Даци (9.Жавоҳир Ҳусанов, 62), 19.Шаҳзод Акрамов (20.Иқболжон Маликжонов, 62), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (14.Жасур Холтўраев, 71).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 69.Егор Кондратюк.

"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 8.Мартин Шролер (77.Музаффар Олимжонов, 61), 9.Имеда Ашортиа, 10.Расул Йўлдошев, 15.Марко Бугарин, 21.Носиржон Абдусаломов (23.Асадбек Раҳимжонов, 73), 25.Итсуки Урата, 28.Матия Кривокапич (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 73), 57.Амир Тўрақулов (66.Азизбек Тўлқинбеков, 78).

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 5.Александр Зевадинов, 17.Оллаберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Фаррухжон Қодиров.

Огоҳлантириш: Аслиддин Тоштемиров (86).

Четлатиш: Аслиддин Тоштемиров (иккинчи сариқ, 90+5).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. Тоштемиров Абдухолиқовнинг футболкасидан тортиб, ҳужумни тўхтатиб қолгани боис иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди. 

89. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Гадоев ўз ўрнини Салимовга бўшатиб берди. 

88. ГОЛ! Ашортианинг узатмасидан сўнг Абдухолиқов бош билан гол урди – 2:2!

88. Уууух! Тўлқинбеков ва Раҳимжоновнинг кетма-кет зарбалари Исақов томонидан бартараф қилинди! 

86. Тоштемиров Олимжоновни ушлаб қолгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

85. Зарба! Ашортианинг чап оёқдаги кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

82. Зарба! Малининг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Абдухолиқов бош билан ноаниқ зарба берди. 

80. Ашортиа жарима зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди, унинг узатмаси анча тепага кетиб қолди. 

78. "Бунёдкор"да алмаштириш: Тўрақулов ўрнига Тўлқинбеков баҳсни тугатиб қўяди. 

73. ГОЛ! Ҳасановнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Каримов бош билан дарвозага киритди – 2:1! 

73. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Абдусаломов ўрнига Раҳимжонов, Кривокапич ўрнига Абдухолиқов майдонга тушди. 

71. Уууух! Гадоев олис масофадан жарима зарбасини дарвоза томон йўллади, тўп рикошет орқали дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Ўта хавфли зарба! 

71. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Ҳайдаров ўрнига Холтўраев учрашувни давом эттиради. 

69. ГОЛ! Тоштемиров пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

67. Пенальти! "Қўқон-1912" 11 метрлик нуқтадан зарба йўллайди. 

65. VAR Нормуродов - Ҳайдаров тўқнашувини кўриб чиқмоқда. Бош ҳакам ҳам вазиятни ўрганиш учун мониторга йўл олди. 

62. "Ққўқон-1912"да 2 та алмаштириш: Акрамов ўрнига Маликжонов, Даци ўрнига Ҳусанов туширилди. 

61. "Бунёдкор"да ўзгариш: Шролер ўрнига Олимжонов баҳсни давом эттиради. 

59. Тўрақуловга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди. 

56. Зарба! Абдусаломов ўйланиб туриши оқибатида Гадоев тўпни шерикларига олиб берди, жамоа ҳужумга ўтди ва якунда айнан Гадоевнинг ўзи ўнг оёқда зарба берди, ноаниқ. 

53. Жамоалар навбати билан қарши ҳужумга ўтишмоқда. Аммо иш зарбага қадар етиб бормаяпти. 

50. "Бунёдкор" яхши ҳужум ташкил этди. Урата қанотдан ёриб кириб, марказ томон пас узатди, Исақов тўпни ушлаб олди. 

47. Зарбаа! Матия Кривокапичнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Шролер жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиш илинжида Тоштемировга нисбатан қўполлик ишлатди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Клейди Дацининг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси кучсиз чиқиб қолди. Раҳимов қийинчиликсиз тўпни қабул қилиб олди. 

40. ГОЛ! Кривокапич қабул қилиб олган тўпни якунда Амир Тўрақулов дарвоза томон йўллади, кучли зарбани Исақов қайтаролмади – 0:1!

39. Ҳасановнинг узун пасига қўқонликлардан ҳеч ким эга чиқолмади. "Бунёдкор" посбони тўпни ўйинга киритади. 

34. Учрашув деярли тенг курашлар остида кечмоқда. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа ҳужумга ўтмоқда. 

29. Ууух! Тоштемировнинг пасидан сўнг Гадоев зарба берди, аммо тўп йўл-йўлакай Бугаринга тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

27. Уууух! Ҳайдаровнинг айланма зарбаси устунга тегиб қайтди. Даҳшат! 

25. Ашортиа Акрамов томонидан йиқитилди, навбатдаги жарима зарбаси, бироқ масофа анча узоқ. 

21. Зарбаа! Аброр Каримов ерлатиб берган зарбаси ҳимоячига тегиб, рикошет ҳосил қилди ва тўпни Раҳимов ишончли тарзда эгаллаб олди. 

20. Ҳасановнинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган тўпи "қалдирғочлар" томонидан узоқлаштирилди. 

18. Зарбаа! Ҳасанов Уратани ортда қолдириб кетиб, чамаси 15 метрдан дарвозани нишонга олди, Раҳимов ўзини кўрсатди!  

16. Зарбааа! Мартин Шролер узоқдан кучли, аммо ноаниқ бўлган зарбага муаллифлик қилди. 

13. Дацининг узатмасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

10. Урата Ҳасановга нисбатан қоидани бузди, акс ҳолда мезбонлар яхши ҳужум ташкил этишлари мумкин эди.  

8. Ҳайдаров жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда Бугаринга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Меҳмонлар легионери вазият юзасидан ҳакамга эътироз билдирди.  

6. Зарба! Малининг олисдан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

5. Чап қанотда Уратага нисбатан қоида бузилди, энди "Бунёдкор"да стандарт вазият. 

3. Ҳайдаров рақибларини чиройли тарзда ортда қолдириб, жарима зарбаси ишлади. У тезкорлик билан ўйинга киритилди ва Гадоев ноаниқ зарба йўллади. 

1. Учрашув старт олди! 

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
28 сен 19:31:49
Azim Ismailov
Кукон ютиши керак эди эх яхши булмабди
+1   
28 сен 19:29:49
Faxriddin Aliyev
Ответ на комментарий пользователя Kane 010 Kane 010
Musorlar ga faqat xakam yordam berarkanda
Kimga kim yordam berdi oʻzi
   
28 сен 19:00:01
Kane 010 Kane 010
Musorlar ga faqat xakam yordam berarkanda
-2   
28 сен 19:05:20
barselona7
Бунёдкор биринчи даврада етарлича очко тўплади. Про лигага тушиб кетмаслиги аниқ. Энди буёғига сахийлик билан очко улашишда давом этади.
-2   
28 сен 17:32:17
Жамшид Jamshid
Бунёдкор ютади. Зейтуллаев акллик иш килди захирага олиб
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика