RU

Последние новости

20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 3:1 (Матнли трансляция)  9 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  38 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Умид Аҳмаджонов халқаро форум доирасида юртимизга ташриф буюрган Пан Ги Мун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов халқаро форум доирасида юртимизга ташриф буюрган Пан Ги Мун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби, бугунги кунда Яшил тараққиёт глобал институти ассамблеяси ва Халқаро олимпия қўмитасининг Этика бўйича комиссиясига раҳбарлик қилаётган Пан Ги Мунни қабул қилди.

Пан Ги Мун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форумга Жанубий Корея делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюрганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
 
Форум доирасида Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги “Chung-Ang university high school” футбол жамоаси “Турон” марказий ўйингоҳида Қорақалпоғистон Республикасининг 19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
 
28 ноябрь куни  “Chung-Ang university high school” жамоаси Тошкент шаҳридаги “Миллий” ўйингоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан куч синашди. Бу учрашувда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Бугун 29 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов халқаро форум доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Пан Ги Мун бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Учрашувда "Sports&Solution" компанияси президенти Вун Чан Ти ва унинг ўринбосари Даниел Ким иштирок этишди. Вун Чан Ти учрашув давомида Ўзбекистон билан спортни, жумладан, олимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу борада талаб этиладиган барча йўналиш бўйича ўз ёрдамини бериш ва шу орқали Ўзбекистонда спорт турлари ривожига ҳисса қўшишдан боши осмонга етишини маълум қилди. Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея миллий олимпия қўмитаси ва футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини янада кучайтириш биз учун ҳар томонлама манфаатли эканини айтиб ўтди.
 
Учрашув сўнггида Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея делегацияси вакилларига Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғаларини топширди.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика