RU

Последние новости

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  11 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

Умид Аҳмаджонов: "Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман"

Аввал хабар берилганидек, Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Мазкур тест- синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник бўлими илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Махсус синовлар мавсум давомида тасдиқланган режа асосида уч маротаба ўтказилиши ва натижалари таҳлил қилиб борилиши кўзда тутилганди.

Бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Суперлига клублари футболчилари ўтган мавсумдан кейин дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар эълон қилинганди.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишмоқда.

Тест-синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шу пайтга қадар 6та клуб нормативларни топширди.

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов нормативларни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мунтазам равишда амалга оширилиб, бу жараён терма жамоаларимизнинг фойдасига ишлашини айтиб ўтди.

“Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида  улардан нормативлар қабул қилиш амалиётини ўзбек футболи тарихида биринчи марта йўлга қўйдик. Суперлига клублари ўтган йил дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар анча салбий чиққанди. Ўшанда барча клублардаги футболчиларга февраль ойигача муҳлат берилиб, янги мавсум бошланишидан аввал улардан яна бир бор нормативлар қабул қилиниши эълон қилинганди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Илмий-методик гуруҳи мутахассислари футболчилардан иккинчи нормативларни қабул қилишни бошлаб юборишди. Ҳозиргача 6та клуб футболчилари нормативлар топширишди. Биринчи нормативлар билан иккинчи нормативлар натижаларини солиштирганда 30-40га яқин футболчининг натижаларида ижобий томонга ўзгариш бўлмаганини кўриш мумкин. Агар футболчилар ўз устиларида ишлашмаса, жисмоний ҳолатларини яхшилаб боришмаса, белгиланган лицензияларни олишмайди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман.

Терма жамоаларимиз Халқаро майдонларда натижа кўрсатишини, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланма олишини истасак, биринчи навбатда, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашимиз зарур”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика