RU

Последние новости

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  8 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  23 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда” Новости

Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”

Бухоронинг “Бухоро” клубида катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг, мураббийлик постини Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Улуғбек Бақоев эгаллади.

Мавсумга жамоани Бақоев жиддий тарзда тайёрламоқда. Бу ҳақида мураббийнинг ўзи фикр билдирди.

“Мавсумга машғулотлар, ўртоқлик учрашувлари орқали жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Ўйлайманки чемпионат баҳсларига ўз спорт формамизни тиклаб оламиз. Эртага “Машъал” жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказсак, 25 февраль куни “Пахтакор” билан назорат учрашувини ўтказамиз.

Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали футболчиларни кўриб оламиз. Чемпионат баҳсларигача асосий таркибни аниқлаб оламиз. Унгача 2-3 та чизиғимизга мос тушадиган футболчиларни таркибга қўшиб оламиз. Футболчилар ҳаракат қилмоқда, югуришмоқда бундан мени кўнглим тўқ.

Ҳозирча икки нафар хорижий футболчи билан музокаралар олиб боряпмиз. Музокаралар ижобий якунланса тез кунда ўша футболчилар сафимизга келиб қўшилишади ва жамоа билан шартнома тузиши мумкин. Иккала футболчи ҳам Европадан”, - дейди “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика