RU

Последние новости

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Улуғбек Бақоев - "Автобус" ҳимоя, Саҳоб Рашидов ва ҳакамлар ҳақида Новости

Улуғбек Бақоев - "Автобус" ҳимоя, Саҳоб Рашидов ва ҳакамлар ҳақида

"Сўғдиёна" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақеов ўз фикрларини билдирди.

"Иккита ғалабадан кейин қониқарсиз натижа қайд этдик. Барча ўйинни ютиб бўлмайди. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар ўйнаш керак. Барча йигитларга ўйин учун раҳмат, кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Сўғдиёна" ҳимояда анча тартибли ўйнамоқда. Жамоа ҳимоясида "автобус" борлиги ҳақида фикрлар бор. Бунга қандай қарайсиз?

- Бугун "автобус" бўлмадику, икки ҳужумчи билан ўйнадик. Шунчаки гол урганимиздан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор қилдик ва бир ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Бугун ҳимоядан ўйнашга мажбур қиладиган рақиб билан ўйнамадик.

- Ҳакамларга эътирозингиз борми?
- Йўқ. Шунчаки ўйин пайтида эҳтирослар жумбушга келади. Ҳакамларга бугунги ўйин учун раҳмат.

- Саҳоб Рашидов ҳақида қандай фикрдасиз, қачон уни асосий таркиб ҳужумчиси сифатида кўрамиз?

- (кулади) Ўтган йил уни майдонга туширганимда нега уни тушираяпсиз деб сўрашганди. Энди нега туширмаяпсиз деяпсиз. Вақти келса барча ёшларни майдонга туширамиз. Уни кузатиб бораяпман, Саҳоб U-21 Биринчилигида 8 ёки 9та гол урди. Нафақат унга, бошқа ёшларга ҳали имконият берамиз.

- Захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтиришдими?

- Албатта. Биз дарҳол гол урдик, ўйин жонланди. Шунчаки ўйин охирида консентрацияни йўқотиб қўйдик. Футболчиларга эътирозим йўқ, бу футбол. Рақиб чиройли гол урди.




Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика