RU

Последние новости

19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  2 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  8 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  2

Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди Новости

Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди

Яна 7 кундан кейин мавсумнинг иккинчи давраси бошланади.

Суперлигада иккинчи давра ўйинлари ниҳоятда қизғин кечиши кутилмоқда. Чемпионлик учун 5-6та жамоа курашни давом эттираётган бир пайтда яна 5-6та клуб элитада қолиш учун ўз режаларини ишга солади.

Суперлига иккинчи давраси 1 август куни старт олади. Шу куни иккита ўйин бўлиб ўтади. ОКМК сафарда "Бухоро" меҳмони бўлса, "Машъал" "Пахтакор"га қарши уй учрашувини ўтказади. Биринчи даврадаги ўйинда ОКМК ўз рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Пахтакор" йирик 5:0 ҳисобида муборакликлардан устун келганди. Энди ҳам "Бухоро", ҳам "Машъал" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради.

2 август куни тақвимдан учта ўйин ўрин олган. "Бунёдкор" "Нефтчи" билан куч синашиш учун Фарғонага сафар қилади. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини 2:2 ҳисобида якун топганди. 1-турда ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қийинчилик билан 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Насаф" жавоб учрашувини ўтказиш учун Жиззахга йўл олади. Куннинг марказий ўйини эса Самарқандда "Динамо" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади. Наманганда кечган илк учрашувда мухлислар гол кўришмаганди. Балки бу сафар голларга бой ўйин бўлар.

Турнинг қолган учта беллашуви 3 августда бўлиб ўтади. Шу куни водий дербисидан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги бор. Биринчи даврадаги баҳсда томонлар 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Жавоб учрашуви ҳам қизғин кечиши кутилмоқда. Суперлиганинг охирги ўрнида бораётган "Шўртан" ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилади. Биринчи даврада "Хоразм" зафар қучгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ва ниҳоят Термизда кечадиган "Сурхон" - "Қизилқум" учрашуви 16-турни якунлаб беради. Деярли тенг кучли жамоалар ўртасидаги илк учрашувда "Қизилқум" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Асосий етакчи ўйинчилари жамоани тарк этган "Сурхон" ўз майдонида қандай ўйнайди, буни "Қизилқум" билан баҳсда кўрамиз.




Суперлига 16-тур ўйинлари:

01.08.2025. "Бухоро" - ОКМК
Биринчи даврадаги ўйин: ОКМК - "Бухоро" 2:1

01.08.2025. "Машъал" - "Пахтакор"
Биринчи даврадаги ўйин: "Пахтакор" - "Машъал" 5:0

02.08.2025. "Нефтчи" - "Бунёдкор"
Биринчи даврадаги ўйин: "Бунёдкор" - "Нефтчи" 2:2

02.08.2025. "Сўғдиёна" - "Насаф"
Биринчи даврадаги ўйин: "Насаф" - "Сўғдиёна" 1:0

02.08.2025. "Динамо" - "Навбаҳор"
Биринчи даврадаги ўйин: "Навбаҳор" - "Динамо" 0:0

03.08.2025. "Андижон" - "Қўқон-1912"
Биринчи даврадаги ўйин: "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1

03.08.2025. "Шўртан" - "Хоразм"
Биринчи даврадаги ўйин: "Хоразм" - "Шўртан" 2:0

03.08.2025. "Сурхон" - "Қизилқум"
Биринчи даврадаги ўйин: "Қизилқум" - "Сурхон" 2:0

Х.Холиқов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика