RU

Последние новости

20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  3 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  45 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  102 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"

"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида айтиб берди.

"Йиғинимиз давом этмоқда. "Насаф"га қарши назорат учрашувида кўпгина камчиликларимизни кўриб ва билиб олдик. Иккинчи давранинг бошида "Андижон" ва "Нефтчи" каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар билан бошлаймиз" - деди Баҳром Ҳайдаров.

- Суперлиганинг биринчи давраси учун "Қўқон-1912"га неча баҳо қўйган бўлар эдингиз?

- Эгаллаб турган ўрнимизга қарасак, жамоа ўйинини яхши баҳолаб бўлмайди. Биринчи давра ўрталарида марказий ҳимоячиларимиз бир вақтда жароҳат олиб қолишди. Ушбу етишмовчилик бизга катта таъсир ўтказди. Биз таркибни молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Баҳони мен эмас, бошқа инсонлар берсин. Менинг шахсий фикримча, ўйинмиздан қониқмадим.

- "Қўқон-1912" трансферлар ойнасида бор-йўғи бир футболчини ўз сафига қўшиб олди. Жамоангиз трансфер бозорида фаол эмаслиги жамоанинг молиявий ҳолати билан боғлиқми?

- Биринчидан биз ўзимизнинг таркибимиздаги футболчиларга ишонч билдиришга давом этяпмиз, аммо ҳозирги бир нечта футболчилар билан музокара олиб боряпмиз, агар келиша олсак, уларни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Суперлиганинг бошқа жамоалари билан молиявий томондан рақобат қилиш қийин бўлмоқда, кўпгина футболчилар бошқа жамоаларни танлаяпти.

- "Қўқон-1912" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Биз ушбу йигитлар билан дастлабки 5-6 турда яхши ўйин намоймиш этиб келдик. Имкон қадар 10таликдан жой олишга ҳаракат қиламиз. Йигитларнинг ҳам бунга кўзи етяпти. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш эмас, тепароққа ҳаракат қиламиз.

- Ҳозирги кунда барча жамоаларда ҳужумчи етишмаётгандек. Ушбу муаммонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Барча жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олди. Ҳозирги кунда эса индивидуал жиҳатлама кучли ҳужумчилар камайиб кетди. Аввалари ҳужумчилар кўп ҳолатларда индивидуал маҳорат эвазига рақибдан устун келар эди.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика