RU

Последние новости

10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11

Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа" Новости

Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"

Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг японияликлар ҳужумчиси Шусуке Фуруя ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзгача ҳайрат оғушидаман. Сабаби бугунги ўйин мен учун биринчиси эди, шунинг учун бироз асабийлашдим ва ўйиним ўзим кутгандек бўлмади. Аммо танаффусдан сўнг иккинчи бўлимда ўз суръатимни топиб, кўплаб яхши вазиятлар ярата олдим деб ўйлайман. Олдинда яна бир ўйин бор, шу боис, жамоага кўпроқ мослашиб, дадилроқ ҳаракат қилишни хоҳлардим.

Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа ҳисобланади, шунинг учун биз прессинг қилишимиз, шу билан бирга мустаҳкам ҳимояланишимиз керак. Қолаверса, тўпни йўқотмаслигимиз муҳим аҳамиятга эга. Кейинги икки кун давомида кучли меҳнат қилиш ва яхшилаб тайёргарлик кўришимиз керак", деди Фуруя.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги учрашув 28 июль куни бўлиб ўтади.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика