Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин
26 июл 2025 10:36
Новости
Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин
"Реал"нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин, дея хабар бермоқда MSN.
Манбага кўра, 25 ёшли посбонга Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдирган. "Қизил иблислар" устози Рубен Аморим жамоа раҳбариятига дарвозабон сотиб олиш шартини қўйди. Биринчи рақамли нишон - "Астон Вилла"дан жаҳон чемпиони Эмилиано Мартинес, иккинчи рақамли номзод айнан Лунин.
Бироқ, Мартинес Саудия клубларидан янада фойдалироқ молиявий таклифларга эга, шунинг учун инглизлар яқин орада "Реал" билан Лунинга оид музокараларни фаоллаштириши мумкин.
Ўтган мавсумда Лунин барча мусобақаларда 14та ўйин ўтказиб, 19та гол ўтказиб юборган. Бундан ташқари, украиналик олти марта "қуруқ ўйин" ўтказган. Transfermarkt интернет портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий нархи - 18 млн евро.
Похожие новости
14:04
Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин" 8
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии