RU

Последние новости

09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  1 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  3 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  14 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8

Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида Новости

Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида

Афсонавий испан футболчиси Серхио Рамос "Five Eleven Capital" компанияси билан биргаликда "Севилья" клуби эгасига айланиш ниятида.

Бу ҳақда "Cadena Ser" нашри "Carrusel Deportivo"га таяниб хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Реал" ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андалусия клубини 450 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи. Қайд этилишича, ҳозирда Рамос ўз юристлари билан биргаликда клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда. Ушбу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Таъкидланишича, сўнгги йиллардаги қониқарсиз натижалар акциядорларни “Севилья”ни сотиш қарорига олиб келган. Илгари Серхио Рамос мазкур клуб сафида футболчи сифатида 2003–2005 йиллар оралиғида, шунингдек, 2023/2024 йилги мавсумда тўп тепган. 

39 ёшли Серхио Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси бўлиб, у жорий йил декабрь ойи бошида клубни тарк этган. Аввалроқ Рамос профессионал футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

   
26 янв 13:35:59
Barcelona Champion
Молиявий хисоботни экономист, бухгалтерлар куриб чикарди, юрист куриб чикишини энди коришим
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика