RU

Последние новости

18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  0 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  2 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  7 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда Новости

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда

Уммонда бўлиб ўтаётган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини европалик футбол скаутлари ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти.
Маълумки, мазкур мусобақада “60 дақиқа. Вақтни чўзма. Ўйна!” жумласи асосий шиор вазифасини ўтамоқда. Бундан кўзланган мақсад, 90 дақиқалик ўйиннинг ҳеч бўлмаганда 60 дақиқасини майдонда ҳаракат қилиш орқали таъминлашдир.

“60 дақиқа” шиори жуда ажойиб фикр бўлди, – дейди футбол агенти Маурицио Морана. – Лекин буни амалда қўллаш фақат майдондаги ўйинчиларга боғлиқ эмас, балки мураббийлар ва ҳакамлар ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшишлари шарт. Шундагина ўйиннинг 60 дақиқасида футбол ўйнаса бўлади”.

“Монако” клуби билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Раду Баику эса бу борада шундай деди: “ОФК бу шиор орқали ўйиннинг тезлигини оширмоқчи. Бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Агар ҳакамлар қаттиққўллик билан баҳсларни бошқарса, вақт чўзишга ҳожат қолмайди. Шундай экан, ҳакамлар доим ўйинчиларга босим ўтказиб туришлари лозим”.

Бу гапларга “Зенит” вакили Маттео Тоноцци ҳам тўла қўшилди: “ОФК “60 дақиқа” шиорининг қандай мазмун касб этишини мусобақадан олдинги мураббийлар мажлисида атрофлича тушунтириб берди. Ўйинда тўхталишлар қанча кам бўлса, учрашув шунча қизиқ бўлади ва бу орқали биз – скаутларнинг ҳам яхши футболчиларни саралаб олишимиз осон кечади”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика