RU

Последние новости

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  12 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  7 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

Тур иқтибослари: "Фақат "Пахтакор"га омад тилайман, қолган рақибларга соғлиқ" Новости

Тур иқтибослари: "Фақат "Пахтакор"га омад тилайман, қолган рақибларга соғлиқ"

Суперлиганинг 8-туридан кейинги матбуот анжуманлари Арвеладзе фақат "Пахтакор"га омад тилашини, Қосимов ҳаммага инсоф беришини, Зуҳуров пенальти қайтариш бўйича алоҳида шуғулланиш кераклигини таъкидлашди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин Шота Арвеладзега "Эртанги "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувида "Локо"га омад тилайсизми?", деб берилган саволга "Пахтакор" бош мураббийи қуйидагича жавоб қайтарди:

"Мен фақат "Пахтакор"га омад тилайман. Қолган рақибларга эса соғлиқ", - деди Шота Арвеладзе.

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов барчага инсоф сўради.

"Пенальти йўқ эди. Ҳеч қандай пенальти бўлмагани хаттоки мен ўтирган жойдан кўринди. Ҳаммага инсоф берсин! "Бунёдкор" нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашади", - деди Миржалол Қосимов.

Шунингдек, "Бунёдкор" дарвозабони Мурод Зуҳуров "Буёғига ҳар турдан олдин пенальти қайтариш борасида алоҳида шуғулланиш керакдир", деб берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Балки ростанам энди ҳар турдан олдин пенальти қайтариш борасида алоҳида шуғулланишни одатга айлантирамиз шекилли. "Бунёдкор" ютуқ учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Аммо ҳамма нарса фақатгина бизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эмас экан", - деди Мурод Зуҳуров.

"Бунёдкор" ҳимоячиси ва иккинчи пенальти белгиланган вазиятда асосий иштирокчилардан бири бўлган Анвар Ғофуров эса Марат Бикмаевга инсоф тилади.

"Марат Бикмаевга инсоф берсин! Тўғри, у ўз ишини қилди. Аммо европа футболида бундай жентельменликларни кўрганмиз. Барибир одам инсонийликни йўқотмаслиги керак. Бикмаев пенальти йўқлигини бош ҳакамга айтса бўларди", - деди Анвар Ғофуров.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика