"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди
09 июл 00:05
Новости
"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди
Англиянинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг расмий веб-сайтида "Кавасаки Фронтале" клубидан ҳимоячи Кота Такаини ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.
Япония миллий терма жамоаси аъзоси "шпорлар" билан 2030 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади.
20 ёшли Такаи "Кавасаки Фронтале" академиясида тарбия топган. 2022 йил апрелида 17 ёшида Кота асосий жамоа таркибида илк бор майдонга тушди. Ўшандан буён ҳимоячи клубнинг барча мусобақалардаги 81 та ўйинида иштирок этиб, тўртта гол урди ҳамда ўтган мавсумда жамоасининг Элит ОЧЛ финалига чиқишига ҳисса қўшди. 2024 йил сентябрида у Япония миллий терма жамоаси сафида дебют қилди ва бугунги кунга қадар миллий жамоа учун тўртта ўйин ўтказди.
Transfermarkt интернет портали Такаининг бозор қийматини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии