Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди
01 ноя 2025 11:20
Новости
Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди
Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Килиан Мбаппе "Тоттенхэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хави Симонс ҳақида фикр билдирди.
Франциялик ҳужумчи нидерландиялик футболчи билан ПСЖда бирга ўйнаган пайтларидан бери таниш.
"Симон жуда иқтидорли футболчи. У ўз вақтида тўғри қарор қабул қилиб, ўйин амалиёти учун ПСВга кўчиб ўтган. Ёшлигингда топ-клубда ўзингни кўрсатиш қийин. Кейин у "РБ Лейпциг"га ўтди, у ерда ҳам ажойиб эди ва энди "Тоттенхем"га ўтди. Умид қиламанки, Хави ривожланишда давом этади ва ўзи интилаётган ҳамма нарсага эришади. Унга энг яхши тилакларни тилайман", - деди Мбаппе.
Хави Симонс август ойида "РБ Лейпциг"ни "Тоттенхем"га алмаштирганди. Трансфер қиймати 65 млн еврони ташкил этган.
Похожие новости
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 2
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии