RU

Последние новости

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  2 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  15 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин" Новости

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"

Coca Cola Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Самарқандда қийин ўйин бўлишини билардик. “Динамо” турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва шу сабабли осон бўлмаслигини билиб тургандик. Бу ўйинда ғалаба қозонганимиз янада яхши бўларди. Танаффусдан кейин мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу эса қийинчилик туғдирди. Ўйинимизда камчиликлар бор, буларни машғулотларда тўғирлашга эътибор қаратамиз. 

Ҳаммамизга маълум, Вадим Карленович жамоаси одатда тўпни ўзида кўпроқ ушлайди, прессингга эътибор қаратади. Бугун унинг жамоаси танаффусдан кейин бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу ҳолатни кўрмагандим. Балки бу натижа ҳам “Динамо”ни ҳозирги вақтда қониқтириши мумкин. Қарши ҳужумда хато қилишимизни кутишди. 

Биринчи даврадаги “Динамо” билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Ҳар томонлама ўзгариш бор. Бизда ҳам фарқ бор. Чунки жамоамиз йигитлари анча ўсишга эришди. Самарқанддаги майдоннинг майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш жуда қийин. Тўпни олиб юриш, алдаб ўтиш ҳолатларида қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, “Динамо” жамоаси ёмон эмас, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Темур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика