RU

Последние новости

19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   3 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  5 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0

Тимур Кападзе: "Бугунги ғалаба "Пахтакор" билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч берди" Новости

Тимур Кападзе: "Бугунги ғалаба "Пахтакор" билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч берди"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нурафшон" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда ҳам муҳим ўйинлиги кўриниб турганди. Боз устига анчадан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Сафардаги учрашувлар қийин бўлди. Қаердадир омад ёки тажриба етишмади.  "Нефтчи" ва "Динамо" кучли жамоалар ҳисобланади. Таркибида тажрибали футболчилар кўп. Ўйлайманки, йигитлар бугун яхши ҳаракат қилди. Рақибни заиф нуқталарини билиб гол уришди. Улар бу натижага лойиқ эди",- дейди Тимур Кападзе.

- "Олимпик" бугун "Нурафшон"ни мағлубиятга учратиб  "Динамо"ни Суперлигага олиб чиқди. Айни пайтда жамоангиз учинчи ўринга кўтарилди. Суперлигага чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Менимча,  учинчи ўрин учун кураш "Нурафшон" ва бизнинг ўртамизда бўлади. Олдинда ўйинлар бор. Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйин кўрсатиб, керакли натижага эриша олсак, плей-оффда ўйнаймиз. Бунда Суперлига жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу йигитларга тажрибасини ошириш учун имконият. Бу ҳар томонлама яхши. Плей-оффда ҳамма нарса битта учрашувда ҳал бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун синов ҳисобланади. Шундай ўйинлар орқали ишончни орттиришади. 

- Ўзбекистон кубогида "Пахтакор" билан ўйиндан олдин бугунги ғалаба қай даражада таъсир кўрсатади?

- Бизга "Пахтакор" тушганидан бир томондан хурсандмиз. Рақибимиз Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Уларга қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Узоқ вақтдан бери ғалаба қозона олмаётганимиз учун бугунги ғалаба ишонч берди, дея оламан. Бу бизга қўшимча куч бағишлади. Кубок ўйинида муносиб тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма нарса майдонда ҳал бўлади.

- Бекзод Шамсиевнинг ҳолати бўйича маълумот берсангиз. У қачон тайёр бўлади?

- Умуман олганда, унинг ҳолати яхши. У умумий гуруҳда машғулотлар ўтказмоқда. Балки кейинги учрашувга тайёр бўлиши мумкин. Лекин таваккал қилмаяпмиз. Шасмиев ҳали тўлиқ тайёр эмас. Буни биз ҳам кутмоқдамиз. Ҳозир укол билан майдонга чиқиш пайтимас. Шошилиш талаб қилинмайди. Унинг ўрнида бошқа футболчиларга имконият берамиз. Мен учун барча бирдек.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика