RU

Последние новости

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  14 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  5 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  12 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  16 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

"Тезкор студия" тунда Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов иштирокида жонли эфир ташкил қилади Новости

"Тезкор студия" тунда Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов иштирокида жонли эфир ташкил қилади

"Тезкор студия" Бундеслигага бағишланган махсус дастурларини намойиш этишда давом этади.

Бундеслиганинг бугунги 26-тури доирасидаги ўйинлар якунлангач, яъни 23:30да кун ўйинлари таҳлилига бағишланган жонли эфирдаги дастур тақдим этилади.

"Тезкор студия"да бошловчи Камолиддин Алимов ҳамда Германия футболига ихтисослашган Шаҳбоз Беғамовга мазкур дастурда меҳмонларимиз, таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев ҳамроҳлик қилишади.

Жонли эфир "Айнтрахт" - "Боруссия" Мёнхенгладбах учрашуви якунланганидан сўнг, аниқроғи соат 23:30да "Championat.asia" сайтининг  "YouTube"даги саҳифасида бошланади.

Қизиқарли ўтиши кутилаётган мазкур дастурни жонли эфирда томоша қилиш ва ўз суюклиларига савол йўллашни истаган ишқибозлар "YouTube"да "Championat.asia" саҳифасига обуна бўлиши ва саҳифа олдидаги қўнғироқчани босиши талаб этилади. Бу орқали сизнинг телефон ёки планшет иловангизга жонли эфир бошланиши ҳақида хабар келади.


"Тезкор студия" Бундеслигани катта кўламда ёритишга жиддий эътибор қаратган. Шунингдек, эртанги кун ўйинларидан сўнг, яъни тунда яна бир жонли эфир тақдим қилинади. "Унион" - "Бавария" учрашувидан кейин "Тезкор студия"да Германиядан меҳмонлар, профессионал мутахассислар, экспертлар таклиф этилган ва улар билан "Тезкор студия"да тур ўйинлари ҳамда Бундеслига ҳақида батафсил сўз боради. "Тезкор студия" ўз ишининг усталари, мутахассисларга микрофон тутиб, ҳар бир воқеа ва ҳолатни профессионал таҳлил қилишга ва Сиз азиз ишқибозлар учун кутилган ва кутилмаган юлдузларни таклиф қилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика