RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Тарихда бугун: Ўзбек ва Эрон футболи афсоналари Миржалол Қосимов ва Али Даи тўқнашуви, Рашидов "Насаф"га қарши Новости

Тарихда бугун: Ўзбек ва Эрон футболи афсоналари Миржалол Қосимов ва Али Даи тўқнашуви, Рашидов "Насаф"га қарши

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: "Бейжинг" билан Тошкентда меҳмон бўлган Кримец, ёш Қосимов ҳамда Эрон гранди билан тенгма-тенг ўйнаган "Насаф"

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 9 ва 4 йил олдинги ўйинларига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

Дастлаб ОЧЛ-2011 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "C" гуруҳидан жой олган "Бунёдкор" "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони), "Персеполис" (Эрон) ва "Ал Ваҳда" (БАА) жамоалари билан плей-офф учун кураш олиб борган. Ўшанда Қосимов бошчилигидаги "қалдирғочлар" гуруҳда "Ал Иттиҳод" (11 очко)дан кейин 9 очко билан иккинчи бўлишган. "Бунёдкор" 3-турда ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" жамоасини қабул қилган. Ўзбек ва форс футболи афсоналари Миржалол Қосимов ҳамда Али Даи бошқарувидаги жамоаларнинг Тошкентдаги тўқнашувидан суратларни таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедов тақдим этди.

ОЧЛ, "C" гуруҳи
3-тур, 05.04.2011
Тошкент, "Жар" стадиони, 7000 томошабин
"Бунёдкор" - "Персеполис" 0:0
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров, 4.Хайрулла Каримов, 18.Славолюб Жоржевич, 23.Саҳоб Жўраев, 6.Анвар Ғофуров (20.Анвар Солиев, 81), 8.Жавлон Иброҳимов, 7.Азиз Ҳайдаров, 47.Асқар Жадигеров (9.Анвар Ражабов, 46), 22.Виктор Карпенко, 17.Камолиддин Мурзоев (19.Яннис Манзукас, 73), 14.Милош Трифунович.

"Персеполис": 1.А.Ҳагиги, 23.А.Фкшангчи, 3.С.Ҳайдари, 26.Ҳ.Алиасғари, 2.А.Муҳаммад, 20.А.Нурмуҳаммади, 14.М.Нури, 15.С.Агҳазамани, 11.Ҳ.Бадамаки, 21.В.Ҳошемиан, 24.Ҳ.Нурузи.

Огоҳлантиришлар: С.Жоржевич 6, Ҳ.Каримов 82 - А.Муҳаммад 53, Ҳ.Алиасғари 90+2.

Виктор Карпенко "Бунёдкор"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган.


Орадан 9 йил ўтди, Анвар Ғофуров эса ҳозир ҳам "Бунёдкор"да. Орада 2 йил "Обод"да ўйнаб келди.


Афсонавий ҳужумчи Али Даи.


Азиз Ҳайдаров ўша мавсум ОЧЛ 1-турида "Ал Ваҳда" билан меҳмондаги ўйин (1:1)да жамоасининг ягона голини киритганди.


Бу эса машҳур ҳакам Наваф Шукрулла.


Виктор Карпенко "Персеполис"га қарши сафардаги ўйин (3:1)да жамоасининг учинчи голини киритган.


Афсонавий ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов.


Афсуски, бир ўйиндан иборат ва ўз гуруҳида биринчи бўлган жамоа майдонида ўтказилган нимчорак финал баҳсида Эроннинг "Сепахон" жамоасига 1:3 ҳисобида имконият бой берилган.




Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ-2016да "D" гуруҳидан жой олган ва "Ал Аҳли" (С.Арабистони), "Ал Жайиш" (Қатар) ҳамда "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда "аждарлар" 5 очко билан гуруҳда сўнгги поғонани банд этишган. Жамоа 4-турда гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган "Ал Жайиш"ни қабул қилган.

ОЧЛ, "D" гуруҳи
4-тур, 05.04.2016
Қарши, "Марказий" стадиони, 16000 томошабин
"Насаф" - "Ал Жайиш" 0:0
Бош ҳакам:
Лиу Квок Ман (Гонконг)

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 23.Шерзод Аъзамов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (6.Азиз Ғаниев, 78), 17.Артур Геворкян, 9.Илҳом Шомуродов, 21.Азамат Алланиёзов (45.Бобир Абдихолиқов, 63).

"Ал Жайиш": 16.Ҳалифа Абабакар, 4.Лукас Мендес, 2.Мурад Нижа Ҳуссеин, 19.Абдулраҳмон Исса, 6.Ёсир Абубакир, 23.Ҳолид Ал Зереиқи, 27.Аҳмад Доозандеҳ, 12.Мажид Муҳаммад, 31.Ромариньо, 10.Сардор Рашидов (17.Отман Алави, 86), 9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ.

Огоҳлантиришлар: Ш.Аъзамов 33, А.Геворкян 84 - М.Муҳаммад 35

"Насаф" тарихидаги энг зўр легионер Артур Геворкян.


Ҳозир бу таркибдан фақат Дилшод Раҳматуллаев "Насаф"да. Орада "Пахтакор" ҳамда "Андижон"да ўйнаб келди.


Илҳом Шомуродов.


Сардор Рашидов бу жамоаларнинг Қатарда ўтган ўйинида 87-дақиқада ғалаба тўпини киритганди.


Ўша пайтда захирадан тушган Бобир Абдихолиқов ҳозир "Насаф"нинг асосий ҳужумчиси бўлиб улгурган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика