RU

Последние новости

14:18ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан": Асосий таркиблар маълум  0 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  1 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  4 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  6 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  33 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  9 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1

Суперлиганинг 23-турида ҳакамлар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили. Россиялик мутахассисимиздан навбатдаги текширув Новости

Суперлиганинг 23-турида ҳакамлар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили. Россиялик мутахассисимиздан навбатдаги текширув

Ҳакамлик бўйича экспертимиз, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлиганинг 23-тур учрашувларида ҳакамлар қабул қилган баҳсли қарорларнинг таҳлилини тайёрлади.

"Пахтакор" – "Локомотив" (ВИДЕО)

"Пахтакор" футболчиси ҳужумдаги эҳтиётсизлик туфайли қоидабузарлик амалга оширди. У содир этган қўполликда қўрс ҳаракат қилиш, тезлик ҳам йўқ, шунчаки ярим ҳимоячи эҳтиётсизлик билан, қолаверса, бироз кечикиб курашга кирди. Сариқ карточка, катта эҳтимол билан, спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун кўрсатилган, чунки қоидабузарликдан кейин ўйинчи ҳакамларнинг қарорига норозилигини кўрсатди. Бу ҳолат учун битта сариқ карточка етарли. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


"Сурхон" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Ушбу вазиятни иккита қисмга ажратиш мумкин: биринчиси икки ўйинчи ўртасидаги кураш бўлса, кейингиси ҳимоячининг тўпни қўл билан ўйнаш жараёни (иккинчи ракурсдан намойиш этилган секинлаштирилган такрорий вазиятда тўп қўлга қандай текканини кўришингиз мумкин).

Биринчидан, ўзаро яккама-якка курашга қоидабузарлик сифатида қаралмаслик керак. Иккала ўйинчи қўллари ва танаси билан бир-бирини туртмасдан, позиция учун деярли мувозанатни сақлаган ҳолда кураш олиб борди. Иккинчидан, ҳимоячи позиция учун курашда ютқазди, шу боис у кўнгилсиз ҳолатга тушиб қолди, иккала қўлини ён томонга ташлади, гўёки ўзини орқадан туртилаётгандай кўрсатишга ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, тўп танадан ёнга ёйилган ўнг қўлга тегди. Қарор: санкциясиз 11 метрлик жарима зарбаси. Ҳакам ҳақ эди.


"Насаф" – "Бунёдкор" (ВИДЕО)

Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас, чунки жарима зарбасидан тўп етказиб берилганда гол урган ҳужумчининг позицияси ҳисобга олиниши керак. Бу вазиятда барча ҳужумкор ўйинчилар тўғри ҳолатда жойлашган. Кейин тўп ҳимоячи тарафга келади, шундан сўнг тўпни гол урган ўйинчи қабул қилиб олади. Агарда бу узатмани ҳимоячи томонидан амалга оширилмаган, балки рикошет орқали дея ҳисобласак ҳам, барибир, барча ҳужум қилаётган ўйинчилар дастлаб тўғри позицияда жойлашганди. Гол тўғри киритилди.



"Навбаҳор" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Такрорий лавҳаларнинг ҳеч бири ҳужум қилаётган ўйинчининг рақибини туртиб юборган ёки ушлаб қолганига асос бўла олмайди. Ҳужумчи юқорига сакраб, қўлларини ҳимоячи томон ҳаракатлантирмасдан, тўп учун курашди ва гол уради. Менимча, голни ҳисоблаш керак, чунки бу курашнинг рухсат этилган даражаси саналади. Қўлларнинг рақибнинг орқа қисми ёки елкасида бўлиши бу қоидаларни бузиш дегани эмас. Ушбу эпизодда ҳакамлар буни тўғри фаҳмлашди.


"Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Ҳужум қилаётган ўйинчи тўп учун курашда ғалаба қозонади ва боши билан дарвоза томон зарба берди. Кейин эса тўп қўлини ён томонга чўзиб, тана қисмининг майдонини оширган ҳимоячининг қўлига тегди. Бу ҳолат қоида бузилиши саналади. Пенальти белгиланиши ва сариқ карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакамлар тўғри қарор қабул қилишди.



АГМК – "Динамо" (ВИДЕО)

Бир неча сония фарқ оралиғидаги иккита эпизодни ўз ичига олган баҳолаш қийин бўлган қийин вазият ҳисобланади.

Биринчи вазиятда ҳимоячи ҳужумчига тик ҳолатда рўбарў келади. Ҳимоячи бу тарзда ҳаракат қилиб катта таваккал қилади, бироқ у бир вақтнинг ўзида тўп учун ўйнайди, сўнгра инерция ҳолати туфайли ҳужумчи билан тўқнашув содир бўлади. Эпизодни баҳолаш учун яхшироқ такрорий вазият намойиш этилмаган, эҳтимол бу ҳолатда тўп учун ҳаракат йўқдек ва дастлаб ҳужумчига нисбатан контакт бўлгандек гўё. Аммо такрорий вазиятларга қараб, қулай позицияда жойлашган ва тўқнашув тафсилотларини бевосита кузатиб, уни баҳолашга ҳаракат қилган ҳакамнинг қарорига ишонмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ.

Иккинчи ҳолат ҳам баҳсли: ҳимоячининг тиззаси букилган ҳолатда оёқ билан ҳаракатга киришди. Бироқ тўқнашув вақтида ҳужумчи ҳимоячи билан тўқнашиб, бироз орқага тисарилгандек кўринган. Бу ерда мен ҳам ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлайман.


АГМК – "Динамо" (ВИДЕО)

Яна бир қийин эпизод. Тўғридан ёки бошқа томондан яхши ракурс намойиш этилмаган. Бироқ охирги ракурсга қараб, ўйинчи тўпни қисман елкасининг юқори қисми билан ўйнаганини англаш мумкин. Ҳакамнинг қарорини тасдиқлаш учун ўйин қоидаларининг матни ва расмига назар солишимиз мумкин (98-99-бетлар), бу ерда қўл чегараси аниқ кўрсатилган. Шунингдек, унда шундай ёзилган: "Тўпни қўл билан ўйнаш чегараси қўлтиқости қисми саналади". Ушбу эпизодда ўйинчи тўпга бу чегарадан юқорироқ тана қисми билан теккан. Тўғри ечим ўйинни давом эттириш ҳисобланади. Ҳакамлар тўғри қарор қабул қилишди.


Шу тариқа, ҳакамлар еттита эпизоднинг барчасида тўғри қарор қабул қилишди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика