RU

Последние новости

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Суперлигада ҳакам жамоалардан бирининг рангига мос тушадиган либосда ўйинга чиқди, танаффусда эса уни алмаштирди. Вазиятни таҳлил қиламиз Новости

Суперлигада ҳакам жамоалардан бирининг рангига мос тушадиган либосда ўйинга чиқди, танаффусда эса уни алмаштирди. Вазиятни таҳлил қиламиз

Ҳакамлик бўйича Championat.Asia эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") "Бухоро" - "Нефтчи" ўйинида содир бўлган воқеага изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин ҳаками Азиз Асимов жамоалардан бирининг либосига мос тушадиган либосда ўйинга чиқди, танаффусда эса уни алмаштирди.

- Ҳакамлар учун либос ўйиндан олдинги йиғилишда танланади. Аслида жамоалар ўз тўпламларини олиб келишлари керак, аммо одатда барча кейинроқ ранглар билан адашмаслик учун қўнғироқлашади. Ҳакамлар одатда жамоалардан қандай либосда бўлишларини билишади, аммо шу билан бирга ўзлари билан захира либос тўпламини олишади. Кўпинча ҳакамларда мавсум учун узун ва қисқа енгли турли хил рангдаги тўртта либослар тўплами бўлади - якунда, саккизта футболка бўлади. Мен ҳакамлик қилган пайтларим, ҳар эҳтимолга қарши барча тўпламларни олиб юрардим.

Ҳакам бу ерда албатта бошиданоқ рангларда адашди. У афтидан майдонда ажралиб туришига қарор қилган, сабаби жамоалардан бири сариқ тўпламда ўйнади, унда эса футболка оч яшил эди. Умуман, ўйин қоидаси бўйича жамоалар ҳакам либосиникидан фарқ қилиб турадиган формани танлашлари керак. Аммо, тез-тез бўлганидек, бу қоидага ҳеч ким амал қилмайди ва ҳакамнинг ўзи жамоалар қандай тўпламларда ўйнашига қараб тўпламларни танлайди.

Ҳакам либосни танаффусда ўзгартирганига келсак - бундай қилиш мумкин. Қоидалар буни маън этмайди. Либос ўйин давомида йиртилиб кетиши ҳам нормал ҳолат. Қолаверса, ўйин қоидаси бўйича, ҳатто жамоалар ҳам бош ҳакамни огоҳлантирса, иккинчи бўлимга бошқа либосда майдонга чиқиши мумкин.


Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика