RU

Последние новости

19:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  2 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  8 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  14 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  18 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  12

Суперлига: Воқеаларга бой ўтган тур лауреатлари аниқланди ФОТО Новости

Суперлига: Воқеаларга бой ўтган тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 24-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Локомотив" - "Бунёдкор" (2:1)

Суперлиганинг иккинчи босқичи доирасидаги 24-турдан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" беллашуви мухлисларга ажойиб футболни тақдим этди.

Турнинг марказий ўйини мухлисларни охирги дақиқаларга қадар катта қизиқиш ва ҳаяжонда ушлаб турди. Ҳужумкор руҳда ўтган баҳсда мезбонлар маҳорат эвазига ғалабани қўлга киритишди. Дастлаб учрашувнинг стартидаёқ Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очган бўлса, танаффусга яқин Хуршид Ғиёсов мувозанатни тиклади. Биринчисида бўлгани каби иккинчи тайм бошидаёқ яна "Локо" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу сафар Ҳусниддин Ғофуров гол муаллифига айланди. "Бунёдкор" гарчи меҳмонда ўйнаган бўлишига қарамасдан ўйин давомида устунликка эгалик қилди ва бир қатор вазиятларни яратди. Бироқ улардан фойдаланишга келганида баъзан омад, баъзида эса футболчиларга маҳорат етишмади. Натижада вазиятлардан фойдаланган ва натижа учун ўйнаган "Локомотив" ўз мақсадига эришди.


Тур мухлислари - Фарғонада

"Нефтчи" учун бу йилги мавсум анча қийин ва оғир келди.

Жамоа Суперлиганинг дастлабки босқичини жуда муваффақиятсиз ўтказганига қарамасдан, ўйин бобида ажралиб турганини эътироф этиш лозим. Шунингдек, мазкур жамоанинг кўплаб содиқ мухлислари ўз суюклиларини қийин паллада ёлғизлатиб қўйишмади. Гарчи Фарғонадаги стадионда аншлаг кузатилмаётган бўлсада, минглаб содиқ ишқибозлар "Нефтчи" фаол кўллаб-қувватлаб туришибди. Бунга жавобан эса "Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг иккинчи босқичини анча кўтаринки кайфиятда муваффақиятли бошлади. Жамоа нафақат чиройли ўйин, балки натижа борасида ҳам ўсишга эришди. Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўйиндаги ғалабада эса нафақат майдонда ўйнаган футболчиларнинг, балки трибунадан туриб олқишлаб турган мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта. Шу боисдан ҳам бу галги тур мухлислари номинациясида фарғоналик футбол ишқибозлари эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур ҳаками - Жасур Мухторов

Суперлиганинг 24-турида ишлаган ҳакамлар орасида ёш иқтидорли рефери Хуршид Мухторов дебют баҳсини ўтказди.

Фарғонада ўтган "Нефтчи" - "Насаф" учрашувини бошқарган Мухторов учун бу ўйин Ўзбекистон чемпионати доирасидаги илк беллашув сифатида қайд этилди. Гарчи дебют ўйинида ишлаган ҳакам Хуршид Мухторов қўпол ёки натижага таъсир этувчи хатоларга йўл қўймади. Ўйинни қатъият ва ишонч билан бошқариб боргани таҳсинга сазовор. Шу боисдан ҳам Хуршид Мухторов тур ҳаками сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.



Тур иқтибоси: "Ҳакамларнинг "Пахтакор" зарарига чиқараётган қарорлари шубҳали кўринмоқда"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Суперлига ҳакамларининг қўпол хатоларидан чарчагани ва бу нарса чегарадан чиқиб кетганини ошкора айтди.

"Валентик Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар устидан расман шикоятнома ёзамиз. Чунки ҳакамларнинг хатолари чегарадан чиқиб кетди. Мен ҳар доим дангал гапирганман. Аммо ҳакамлар манзилига гапиришдан олдин доим этикага риоя қилиб, инсон фактори эвазига йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни инобатга олган ҳолда, чегарадан чиқмасдан фикр билдирганман. Аксарият ҳолларда уларни ҳимоя қилганман. Лекин кетма-кет хатолар, тоза голларимизни инобатга олинмаслиги жуда шубҳали кўринмоқда.

Ҳакам ўз қарорини бу тарзда ўзгартирмайди. Истаса голни инобатга олади, хоҳласа йўқ. Тошкентда ишқибозлар яхши мухлислик қилишгани учунми билмадим, исталган қарорни хоҳлаган пайт ўзгартириб қўйишмоқда. Жуда осон эканда қарорни ўзгартириш. Нимага асосланиб ўзгартиргани эса менга қоронғу. Бу энди сариқ, яшил ва қизил рангли чегара чизиқларини ҳам босиб ўтмоқда. Ўйин тақдири билан бундай ҳазиллашиб ўйналмайди. Ким уларга майдонга чиқиб хуштакни хоҳлаганича чалиш ҳуқуқини бермоқда? Биз албатта бу ишларни охирига етамиз, ПФЛга расман шикоят ёзамиз.

Бундай ҳакамлар бу каби ҳакамлик қилишни йиғиштиришлари лозим. Ҳакамлик қилиш қўлидан келмайдиган бўлса, унда ўқишсин, ўрганишсин. Мен ҳакамларни биринчи бўлиб ҳимоя қиладиган мутахассисман ва уларни доим ҳимоя қилганман. Футбол ривожи йўлида ҳаммамиз тўғри ва биргаликда ишлашимиз лозим. Мухлислар, ҳакамлар, майдон, мураббийлар ва футболчилар. Айнан шулар бирлашсагина чиройли муҳит юзага келади.

Шу боисдан ҳам барчага премьер лига ва Ла лига ёқади. Чунки у ерда ҳамма нарса бор. Агарда шулардан бирини сифати бузилса ҳам бутун чемпионат нуфузига путур кетади. Ўзбекистонда ҳам айнан шундай боғлиқликни йўлга қўйиш зарур. Буни ҳамма истайди. Шундай экан ишни тўғри йўлга қўйиш керак", - деди Шота Арвеладзе.


Тур голи - Ислом Рашидхонов

"Насаф" ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхоновнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган голи турни безаб берди.

Ислом Рашидхоновнинг голида ижро ва зарба аниқлиги чиройли чиқди. Шунингдек, футболчи голни чамаси 18 метрлар масофадан киритгани ҳам голни чиройига чирой қўшди.


Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов

"Қўқон-1912" дарвозабони Ўткир Юсупов Навоийда "Қизилқум"га қарши ўйинда жамоаси дарвозасини анча ишончли ва муносиб қўриқлади.

"Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов бир қатор вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб қолди. Гарчи жамоа мағлубиятга учраган бўлсада, Юсупов баҳс давомида 10га яқин сейвларни амалга оширгани меҳмонларни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сақлаб қолди. Шу боисдан ҳам Ўткир Юсупов тур дарвозабони дея эътироф этилди.


Тур мураббийи - Баҳром Ҳайдаров

"Нефтчи" Суперлиганинг 24-турида ўз уйида "Насаф" билан бўлган учрашувда муҳим ғалабани тантана қилди.

Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги "Нефтчи" принципиал ўйинда керакли натижага эришди. Жамоалар учун юқори қийматли учрашувга айланган мазкур баҳсда Ҳайдаров танлаган тактика якунда "Нефтчи"га қўл келди. Мазкур баҳсда ғалаба қозонган "Нефтчи" устози Баҳром Ҳайдаров тур мураббийи дея эътироф этилди.


Тур футболчиси - Аваз Ўлмасалиев

"Нефтчи" футболчиси Аваз Ўлмасалиев "Насаф" билан бўлган баҳсда диққат эътиборда бўлди.

Ўйинда фаол ҳаракат қилган Аваз Ўлмасалиев гол уришга ҳам улгурди ва учрашув якунига қадар жуда кескин тўқнашувда жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Учрашувда 84 дақиқа ҳаракат қилган футболчи ёрқин ўйини ва жамоаси манфаати йўлида жонбозлик кўрсатгани ҳам эътибор ва эътирофга лойиқ. Шу боисдан ҳам Аваз Ўлмасалиевни тур футболчиси дея эътироф этдик. Ушбу футболчига тезроқ жароҳатидан фориғ бўлиб яшил майдонга қайтишини тилаб қоламиз.


24-тур рамзий терма жамоаси (4-4-2)

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Шерзод Файзиев ("Металлург"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Аваз Ўлмасалиев ("Нефтчи")

Ярим ҳимоячилар: Азим Аҳмедов ("Пахтакор"), Алишер Саноев ("Қизилқум"), Жасур Ҳасанов (АГМК), Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Шерзод Ҳакимов ("Нефтчи"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")



Тўпурарлар
1.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 14 (9 пенальти)
2.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 11 (2 пенальти)


Ассистент
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 12



Тур хатоси - "Пахтакор"нинг инобатга олинмаган голи

Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" - "Бухоро" ўйинида мезбонларнинг тоза голини бекор қилишди.

Ён ҳакам Снетков аввалига Драган Черан урган голда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этмади. Бироқ меҳмонлар мураббийлар штаби ва футболчиларидан келиб тушган эътирозлар таъсирига тушиб қолган Коваленко ва Снетков ўзаро узоқ гаплашгандан сўнг инобатга олинган голда қоидабузарлик, яъни тўп ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди, дея ҳисоблаб голни бекор қилишди. Аслида эса Драган Черан ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмаганди. Шу тариқа "Пахтакор"нинг кетма-кет иккинчи тоза голи бекор қилинди. Бунга қадар Намангандаги баҳсда Жалолиддин Машарипов томонидан урилган голда ён ҳакам Алишер Усмонов оффсайд қайд этганди.


Тур воқеаси - Игорь Йелич

Турнинг марказий тўқнашуви Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпионлар "Бунёдкор"ни қабул қилишди. Ҳужумларга бой ва қизиқарли ўтган баҳсда "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Учрашувдан кейинги воқеа ҳам қизиқарлилик бобида ўйиндан қолишмади. "Локомотив"нинг сербиялик легионери Игорь Йелич дербида қўлга киритилган муҳим ғалабадан сўнг қиз ўртоғи Елена Марковичнинг "қўлини сўради".

"Локомотив" ўйинчилари олдиндан тайёрлаб қўйилган либосларни кийиб олишди. Унда серб тилида "Удаj се за мене" (Udaj se za mene, Менга турмушга чиқ) деб ёзилган.


Тур сурати - Сайфиев & Омонов

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика