RU

Последние новости

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  4 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  8 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

Суперлига сўнгги тур интригалари. "Навбаҳор" ва "Насаф" медалсиз қолиши, "Нефтчи" 15 йилдан сўнг совриндорга айланиши мумкин (таҳлил) Новости

Суперлига сўнгги тур интригалари. "Навбаҳор" ва "Насаф" медалсиз қолиши, "Нефтчи" 15 йилдан сўнг совриндорга айланиши мумкин (таҳлил)

Суперлиганинг сўнгги тури арафасида турибмиз. Мавсум поёнига етиб бўлди. Катта карвон манзилига етиб келди.

Дўппини бир четга қўйиб мавсум ҳақида таҳлил қилишни бошлаб юборганмиз. Лекин фикрларимизга тўлиқ хулоса ясай олаётганимиз йўқ. Бунга эса сўнгги турда ҳали йўқолмаган интригалар айбдор. Охирги тур шунчаки расмиятчилик учун ўтади, десангиз адашасиз. Чемпион номи аниқ бўлгани билан бронза ва кумуш эгалари мавҳумлигича қолмоқда. 

ОКМК - "Насаф"

Олмалиқдаги ўйин турнинг безаги бўлиши шубҳасиз. Мазкур тўқнашувда мавсумни муваффақиятсиз ўтказган, танқидларга учраган ОКМК ва Қосимов қаҳрамон бўлиб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳозирги ҳолатда очколар фарқи 2 очкони ташкил қилмоқда. Айни пайтда турнир жадвалида иккинчи ўринда кетаётган "аждарлар" мавсумни кумуш медал билан якунлаш учун ажойиб имкониятга эга. Сўнгги турда Олмалиққа келадиган "Насаф" ортга ғалаба билан қайтган тақдирда ортиқча муаммосиз "Пахтакор"дан кейинги жой билан йилни якунлайди. Биринчи даврада Қаршидаги ўйинда "Насаф" устун келган. Барча турнирларни ҳисобга олганда ОКМК 8та учрашувдан бери "Насаф"ни мағлуб эта олаётгани йўқ. "Кончилар" охирги маротаба Суперлигада 2020 йилги мавсумда рақибини мағлуб этишни уддасидан чиққан.

Суперлига 7-тур.  02.07.2020 

ОКМК - "Насаф" 2:1

Голлар: Санжар Турсунов 20, Эркин Байдуллаев 56 - Марко Станоевич 27

Ўз тарихида ҳали кумуш медалларни ютмаган ОКМК биргина ғалаба орқали бутун мавсумдаги муваффақиятсизликларни ювиб кетиши мумкин. Лекин деган томони борки, Олмалиқ жамоасининг турнир жадвалида совриндорлар сафига кириши Намангандаги водий дербисига ҳам боғлиқ. Қосимов жамоаси шунча танқидлардан кейин қаҳрамон бўлиб кетиши учун бор кучини ташлайди. 

"Навбаҳор" - "Нефтчи"

Ўз тарихида сўнгги бор 2008 йил совринли ўринларни қўлга киритган "Нефтчи" бу мавсумда жуда яхши таассурот қолдирди. Виталий Левченко шогирдлари 21-тургача Суперлигада мағлубиятсиз кетаётганди. Мазкур ўйиндан сўнг кичик инқироз ва йўқотилган очколар жамоани чемпионлик кураши, кучли учликдан узоқлаштирди. Аммо Левченко шогирдларида қилган меҳнатларини самарасини кўриш, мавсумни юқори нотада якунлаш имкони ҳамон йўқолмаган. Бунинг учун "Нефтчи" эртага "Навбаҳор"ни енгиши шарт бўлади. Айни дамда очколар ўртасидаги фарқ 2тани ташкил қилмоқда. Ҳаттоки дуранг ҳам меҳмонларнинг зарарига ишлайди. "Нефтчи" учун эса бу аламли. ОЧЛда муваффақиятли юришни давом эттираётган "лочинлар"ни дуранг ҳам пастга тушишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки тўртинчи ўриндаги ОКМК билан очколардаги фарқ 1та. "Нефтчи" охирги бор "лочинлар"ни меҳмонда 2011 йил енгган. Ойбек Нурбоев ва Шерзод Ҳакимовнинг голлари "Нефтчи"га ғалаба келтирганди. Биринчи даврадаги ўйинда томонлар 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекган. 

Суперлига. 13-тур. 20.06.2011

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:2

Голлар: Ойбек Нурбоев 30, Шерзод Ҳакимов 78

Чемпионлик ва кубокни бой берган Самвел Бабаян йўқдан кўра қабилида кучли учликда қолишга уринади. Бироқ йўқотишлар ўрнини қандай тўлдиради, билмадим. "Навбаҳор" - "Нефтчи" -  учрашувида мезбонлар сафида майдонга тушмайдиган футболчилар рўйхати: 

1.Даврон Ҳошимов - жароҳат

2.Шаҳбоз Жўрабеков - жароҳат 

3.Жасур Яхшибоев - клубдан кетган

4.Иброҳим Йўлдошев - дисквалификация

5.Жамшид Болтабоев - дисквалификация

6.Лука Чермель - дисквалификация

Суперлигада илк бор саудиялик ҳакамлар

Намангандаги ўйинни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк бор ҳакамликда Саудия Арабистони тажрибаси синовдан ўтказилади. Бунгача Суперлигада икки бор, Ўзбекистон кубогида бир бор амирлик ҳакамлар ишлаган. Суперлигага 5 йилдан сўнг ўйинда хорижлик ҳакам таклиф қилинди. Бунда ҳолат охирги бор 2018 йилги мавсумда рўй берган. "Пахтакор" - "Локомотив" ўйинини Алиризо Фағони бошқарган бўлса, "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувига бахрайнлик Наваф Шукрулло жалб қилинган. 

"Навбаҳор" - "Нефтчи"
Бош ҳакам
: Сами Алжурайс
Ёрдамчилар: Муҳаммад Алабкари, Файсал Ал Қахтони
Захира ҳаками: Акмал Раҳимов
VAR: Султон Аҳарби
АVAR: Баҳтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шоҳрух Саид

Аввалги йилларда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалида

Аммар Ал Жунайби (БАА)

2014. "Локомотив" - "Пахтакор" 1:3

Фарид Али Марзуки (БАА)

2010. "Пахтакор" - "Насаф" 2:0

Юсеф Ал-Марзук (Кувайт)

2010. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 0:0

Наваф Шукрулло (Бахрайн)

2018. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

Алиризо Фағони (Эрон)

2018. "Пахтакор" - "Локомотив" 1:1

Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

2014. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1 (Ўзбекистон кубоги финал)

Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)

2017. "Бунёдкор" - "Локомотив" 0:1 (Ўзбекистон кубоги финал)


Расмиятчилик учун ўтадиган ўйинлардан интрига излаб 

"Андижон" - "Бухоро"

Бу йил кутилганиданда муносиб иштирок этган "Андижон" олтинчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. "Бургутлар" шу тариқа Суперлигада 2010 йилдан кейинги энг яхши натижасини қайд этиши ёки такрорлаши мумкин. Ўша мавсум жамоа 14та жамоа орасида 7-ўринни банд этганди. Мавсум кашфиёти Рубин Хебай учун мазкур ўйиннинг аҳамияти  юқори. Легионер форвард Драган Черан билан бир хил 12та гол урган. "Андижон" ўз ўйинини биринчи ўтказишини ҳисобга олсак, Черан рақобатчисидаги вазиятни билган ҳолда майдонга чиқади. Хебай кўпроқ гол урган ҳолда Чераннинг 4 йиллик гегемонлигига барҳам бериши эҳтимоли бор. 

"Қизилқум" - "Турон"

"Турон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, "Қизилқум" ўтиш учрашувида "Қўқон-1912" билан куч синашиши аниқ бўлиб улгурган. "Турон" Навоийга қандай таркиб билан бориши қизиқтирмоқда. Яйпанликлар сафини 7-8 нафар футболчи тарк этган. Охирги чора U-21 таркиб билан келиб ҳурмат учун мавсумни шунчаки тугатиб қўяди. 25-турдан сўнг жамоанинг охирги турда майдонга чиқиши ҳам сўроқ остида қолаётганди. 

"Сўғдиёна" - "Сурхон"

Бу ўйин ҳам расмий мақомдаги ўртоқлик ўйинидек ўтади. "Сурхон" олтинчи ўринни эгаллаш ва Нимелини тўпурар қилиш учун ҳаракат қилади. Нимелининг ҳисобида 11та гол мавжуд. Термизликлар 2019 йилги мавсумдаги натижасини такрорлаши мумкин. "Андижон" билан очколар тенг, ўзаро ўйинларга кўра олтинчи ўринда кетмоқда. 

"Пахтакор" - "Бунёдкор"

Александр Крестинин учун "Бунёдкор"даги сўнгги учрашув. Шацкихда эса таркибдаги етакчиларга дам бериш ва қолган футболчиларни синаб олиш имконияти. Икки жамоада ҳам босим йўқлиги учун томошабоб ўйин гувоҳига айланишимиз мумкин. Қизиқ факт, "қалдирғочлар" "Бунёдкор" стадионида сўнгги бор 2018 йил "Пахтакор"га 3 очко совға қилган. 2019, 2020, 2021 йилги мавсумларда жамоа "шерлар" устидан ғалаба қозонган. Ўтган йилги ўйин эса "Жар" стадионида ўтказилган. 

"Металлург" - "Олимпик"

Бу ўйин ҳам ҳеч нарсага таъсир ўтказмайди. Қайсидир жамоа ғалаба қозонганда ҳам турнир жадвалида катта сакрашни амалга оширмайди.

Суперлигада ким тўпурар бўлади?

Ҳозирги ҳолатда Черан ва Хебай бир хил 12та, Нимелида 11та гол борлигини кўриб турибсиз. Агарда эртага 3та футболчида ҳам бир хил кўрсаткич қайд этилса, ПФЛ барчасини тўпурар, деб эълон қилади. Бундай ҳолат чемпионатимизда 2010 йилда юз берган Носир Отақўзиев (ОКМК), Алишер Холиқов ("Нефтчи") 13тадан тўп киритган ҳолда тўпурарлар пойгасида қўшҳокимлик ўрнатишган. 2003 йил Марсель Идиаттулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 26та, 1999 йил Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24та, 1998 йил Игорь Шквирин, Миржалол Қосимов ("Пахтакор") 22та, 1996 йил Жафар Ирисметов ("Дўстлик"), Олег Шацких ("Навбаҳор") 23тадан гол билан тўпурар сифатида мавсумни якунлаган. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика