RU

Последние новости

13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  1 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  16 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  12 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сўғдиёна" "Динамо"га имконият қолдирмади Новости

Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сўғдиёна" "Динамо"га имконият қолдирмади

Бугун Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди.

Қаршида «Қизилқум» ОКМКни қабул қилса, Жиззахда «Сўғдиёна» ва «Динамо» ўзаро баҳс олиб боради.

"Сўғдиёна" – "Динамо" 4:2 (ТУГАДИ)

28 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Қанот ҳакамлари: Амир Галеев, Даниил Ятценко

Захира ҳаками: Ерлан Нуржанов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Феруз Ғаниев

Гол: Владимир Йовович 8, 1:0, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Владимир Йовович) 18, 2:0, Ратиньо  45, 2:1, Санжар Шоаҳмедов (Жоэль Кожо) 53, 2:2, Хондамир Мустафоқулов (Олег Зотеев) 65 3:2,, Самандар Синдаров 90+5, 4:2

"Сўғдиёна" — 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Исломжон Қобилов, 8.Владимир Йовович (9.Самандаржон Мавлонқулов, 62), 10.Шохрухбек Абдурахмонов (5.Жасурбек Ёқубов,62), 11.Зоран Петрович (17.Самандар Синдаров, 89), 14.Люпче Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов (18.Миржалол Абдумуталов,89), 33.Олег Зотеев
Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Отабек Аҳадов,  6.Алишер Салимов,  42.Сардорбек Эркинов, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

"Динамо" — 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (9.Хумоюнмирзо Иминов,69), 4.Одилбек Абдумажидов (29.Владимир Козак, 69), 7.Франсис Нарх (35.Эммануэль Ягр, 89), 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Рахматуллаев (22.Санжар Шоахмедов,46), 20.Юрани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 30.Абубакир Мўйдинов (8.Хислат Халилов, 69), 44.Душан Мийич.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 11.Дамир Темиров, 14.Баходир Насимов,   77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантириш: Нодиржон Сойибов ("Сўғдиёна") 48, Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") 63, Олег Зотеев ("Сўғдиёна") 77, Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") 83, Анвар Хожимирзаев ("Динамо") 83, Зоран Петрович ("Сўғдиёна") 87

Четлатиш: Сардор Қулматов ("Сўғдиёна")


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув тугади. 

90+5. ГОЛ. "Сўғдиёна" ўйинга нуқтани қўйди. Захирадан ўйинга қўшилган Самандар Синдаров ўйиндаги тўртинчи голни урди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Францис Нарх ўрнига Эммануэль Ягр тушди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Зоран Петрович ўрнига Самандар Синдаров тушди.

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Зоран Петрович. 

85. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов ўрнига Миржалол Абдумуталов тушди. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ+ЧЕТЛАТИШ. Қулматовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва четлатилди. Анвар Хожимирзаев ҳам сариқ билан сийланди. 

82. Хожимирзаев ва Қулматов тўқнашиб кетди. Қизиқарли жараён. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Олег Зотеев. 

75. Ратиньо ҳужум бошлади, Хожимирзаев зарба йўллади. Ноаниқ. 

69. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Улуғбек Абдуллаев ўрнига Хумоюнмирзо Иминов, Абубакр Мўйдинов ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Одил Абдумажидов ўрнига Владимир Козак тушди. 

65. ГОЛ. Мушук ва сичқон ўйини давом этади. Энди "Сўғдиёна" гол урди ва ҳисобда олдинга ўтиб олди. Олег Зотеевнинг чап қанотдан берган узатмасини Хондамир Мустафоқулов боши билан голга айлантирди. 

63. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Сардор Қулматов

62. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўрнига Жасур Ёқубов, Владимир Йовович ўрнига Самандар Мавлонқулов тушди. 

60. "Динамо" голдан сўнг жонланди. 

58. Ҳакам голни ҳисобга олди. 

55. ВАР голни текширмоқда. 

53. ГОЛ. "Динамо" ҳали мағлубиятни тан олгани йўқ ва ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллади. Кожо унга тўпни қулай қилиб узатиб берганди, 2:2

52. ЗАРБА. Йововичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

48. ОГОҲЛАНТИРИШ ."Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ГОЛ. Супер гол, чиройли гол. Айтдима "Динамо" голга яқин деб. Самарқандликларнинг бразилиялик легионери Ратиньо узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади. 

41. ЗАРБА. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда "Динамо"ни жазолаши мумкин эди. Петровичнинг зарбасини Ягудин қайтарди, қайтган тўпни Дориев дарвозага йўллади. Ноаниқ. 

37. ЗАРБА.  ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Анваржон Хожимирзаевнинг зарбасини Митрович қийинчилик билан бартараф этди. "Динамо" голга яқин келмоқда.

32. ЗАРБА. Жоэл Кожо жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди. Митрович тўпни қайтарди. 

30. ЗАРБА. "Динамо"дан кам сонли ҳужум. Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди. 

24. Дориевдан жуда яхши узатма. Петрович тўпга улгурмади. 

20. Ратиньо "Сўғдиёна" футболчиси Андреевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

18. ГОЛ. Йовович тезкор ҳаракатлар билан Шоҳруҳ Абдураҳмоновни яхши вазиятга олиб чиқди. Абдураҳмонов кучли зарба билан "Динамо" дарвозасига йўл топди. 

10. Устунлик тўлиқ майдон эгаларида. Петровичнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўсиқ бўла олди. 

8. ГОЛ. "Сўғдиёна" учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Владимир Йовович "Динамо"нинг бир нечта футболчисини кўрдим демай алдаб ўтиб Ягудин дарвозасини аниқ зарба билан ишғол қилди. 

1. "Динамо" ўзининг биринчи ҳужумини уюштирди. Нархнинг узатмасидан сўнг Хожимирзаев қулай позицияга чиқиб борди. Лекин ҳужум самарасиз якунланди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика