RU

Последние новости

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Суперлига. “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”нинг аҳволи оғир. “Локомотив” ва “Навбаҳор” ўзини ўнглаб олди Новости

Суперлига. “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”нинг аҳволи оғир. “Локомотив” ва “Навбаҳор” ўзини ўнглаб олди

Суперлиганинг бўлиниш ҳолати қандай? 7-турдан кейин қандай ўзгаришлар юз берди?

Аввалбоши жадвалнинг умумий кўринишига яхшилаб разм солинг. Қуйида эса ҳолат бутунлай ўзгариб кетади. 

Ўтган турдан кейин Наманганнинг “Навбаҳор” клуби аҳволини анча оғирлаштириб қўйгандек эди. Бироқ 7-турда “Бунёдкор” мағлуб этилгач, Наманган клуби яна дастлабки олтиликка кириб олди.

Мана шу олтилик орасида энг ёмон кўрсаткич ҳозирча “Пахтакор”га тегишли. Чунки клуб айни вақтда кучли бўлиб турган жамоаларни таслим қила олган эмас. Арвеладзе жамоаси ҳозирча қуйи олтилик клубларини мағлуб этаётгани учун ҳам умумий жадвалнинг юқори қисмида турибди.

“Бунёдкор” Фарғона ёки Жиззахда мағлуб бўлганида, бу ҳолат билинмай кетиши мумкин эди. Бироқ Намангандаги қоқилиш жадвалда энди унга таъсир кўрсата бошлайди.

Чемпионлик йўлида

Бунёдкор      3          2          0          1          5:3      6

Бухоро          4          2          0          2          4:6      6

Насаф            3          1          2          0          3:1      5

Қўқон-1912  3          1          1          1          1:1      4

Навбаҳор      3          1          1          1          2:2      4

Пахтакор      2          0          0          2          0:2      0

Қуйида эса “Локомотив” ўзини бироз ўнглаб олди. Чунки “темирйўлчилар” ўзлари билан бир гуруҳда бўлган Жиззах клубини мағлуб этишди. Бироқ жадвалга яхшилаб разм солинса, Виктор Кумиков бошқарувидаги АГМК ҳаммадан яхшироқдек кўринади. Чунки улар кучсиз жамоаларга очко улашишмапяти.

Жон сақлаш йўлида

Локомотив   4          2          1          1          6:2      7

АГМК             2          2          0          0          4:1      6

Қизилқум     3          2          0          1          4:4      6

Металлург    2          1          1          0          3:1      4

Нефтчи          3          0          1          2          1:4      1

Сўғдиёна       4          0          1          3          1:7      1

8-тур ҳақида

24 апрель, сешанба

Нефтчи — Металлург 18:00

Бухоро — Қизилқум 20:00

25 апрель, чоршанба

Пахтакор — Навбаҳор 18:30

Сўғдиёна — Қўқон-1912 20:30

26 апрель, пайшанба

АГМК — Насаф 18:30

Бунёдкор — Локомотив 20:30

Мазкур турда “Нефтчи” нима қилиб бўлса-да зафар қучиши керак. Йўқса Фарғона клубининг юрак уриши янада оғирлашиб бораверади. Бунда эса албатта мухлислар далдаси жуда керак. Оддий мисол, 7-турда “Бухоро” ва “Навбаҳор” айнан мухлислари ҳисобига зафар қучди. Улар ҳақиқий 12-ўйинчи ролини ўйнай олди.

“Пахтакор” эса ва ниҳоят кучли олтилик клубларидан бирини мағлуб этиши мумкин. “Навбаҳор” ўша мухлислари кўз олдида шерга айланаётган бўлса-да, сафарда ишлари жойида эмас. Зеро Тошкентнинг икки гранди Наманганда таслим этилган бўлса-да, сафарда ҳатто “Сўғдиёна”га ҳам имконият бой берилган.

Пайшанба куни эса 2 та даҳшатли ўйин бор. АГМК ва “Насаф” Ўзбекистон Кубогида ҳам ўзаро рақиб бўлганди. Бу сафар улар Суперлига доирасида даҳшатли ўйин ўтказади. Олмалиқ айни вақтда ҳар қандай жамоа учун қўрқинчли. Тошкент дербиси эса фантастик тўқнашув деб бемалол айтиш мумкин. Ўша учрашувни нима қилиб бўлса-да стадиондан томоша қилиш керак бўлади.

Суперлига кутилганидан яхшироқ ўтишда давом этмоқда. Биз бундан ғурурланишимиз мумкин. Агар ҳаракат тўхтамаса, яқин 2—3 йилда миллий чемпионат биз ўйлаган мавқега чиқиб олса ажаб эмас. Келаси турда ҳамма-ҳаммага омад.

Автор :
Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика