RU

Последние новости

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Суперлига. "Навбаҳор" мухлислар тўла стадионда "Бунёдкор"дан устун келди, мезбонлар иккита пенальти тепишди Новости

Суперлига. "Навбаҳор" мухлислар тўла стадионда "Бунёдкор"дан устун келди, мезбонлар иккита пенальти тепишди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Coca-Cola Суперлига. 7-тур
НАВБАҲОР – БУНЁДКОР - 2:1
6 май 2022 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувосилов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Алишер Усмонов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Азимжон Аҳмедов 41 пенальти, - 1:0. Иброҳим Томива 64, - 1:1. Йован Жокич 84, - 2:1.

Голга айланмаган пенальти: Йован Жокич 80 (дарвозабон).

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 7. Азим Аҳмедов (19.Нурилло Тўхтасинов, 66), 10. Жамшид Искандеров, 11. Ислом Кенжабоев (30.Элгужа Григалашвили, 66), 14. Жамшид Болтабоев, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 32. Зоран Марушич
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 22.Игорь Голбан, 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 77.Асадбек Собиржонов, 99.Андрей Сидоров.

"Бунёдкор": 32. Суҳроб Султонов, 4. Даврон Эргашев, 5. Дилшод Жўраев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев (29.Музаффар Олимжонов, 66), 33. Умарали Раҳмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива, 88. Жаҳонгир Ўрозов, 99. Умид Султонов (22.Усмонали Исмоналиев, 46)
Захира: 91.Зафар Сафоев, 3.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 7.Одилжон Абдураҳмонов, 17.Фарҳод Мираҳматов, 19.Билол Туплиев, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Иззатов 55, Ўткир Юсупов 90+5.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Ўткир Юсупов

90. Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Йован Жокич! Пенальтидан гол ура олмаган Йован жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол урди! 2:1





80. ЗАРБАААААААА! СУЛТОНОВДАН СЕЙВ! Жокич гол ура олмади! 




78. ВАР ПЕНАЛЬТИ! "Бунёдкор" дарвозасига

75. Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. "Бунёдкор" футболчисининг қўлига тўп текканга ўхшамоқда

69. Бугунги учрашувга 26231 нафар томошабин ташриф буюрди.

66. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Азимжон Аҳмедов ва Ислом Кенжабоев ўрнига Нурилло Тўхтасинов ҳамда Элгужа Григалашвили майдонга тушишди.

66. Ўзгариш. "Бунёдкор". Расул Йўлдошев ўрнига Музаффар Олимжонов

64. ГООООООООООООООООООООООЛ! Иброҳим Томива! Ажойиб қарши ҳужум ва гол, дарвоза устунидан қайтган тўпни Томива дарвозага жойлаб қўйди 1:1





56. Зарба! Жамшид Болтабоевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Султонов тўпни ушлаб олди

55. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Суҳроб Иззатов

54. Иброҳим Томиванинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

54. ЗАРБА! Франсис Нархдан зарба, ноаниқ

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Бунёдкор". Умид Султонов ўрнига Усмонали Исмоналиев тушди


45+1. ЗАРБАА! Умарали Раҳмоналиевнинг жарима зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов қайтарди.

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

41. ГООООООООООООООООООЛ! Азимжон Аҳмедов пенальтидан гол урди - 1:0



39. ПЕНАЛЬТИ! "Бунёдкор" дарвозаси томон! Болтабоев йиқитилди






32. ЗАРБА! Станислав Андреевнинг зарбасидан сўнг, тўпни Султонов қайтарди.

30. ЗАРБА! Ислом Кенжабоевнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

22. ЗАРБА! Марушичдан зарба, Султоновдан сейв!

18. Хавфли вазият! Ўнг томондан узатилган тўпни Марушич дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ

16. ЗАРБААААА! Иброҳим Томиванинг 22 метрлардан йўллаган зарбаси тўсин билан устун туташган жойга тегиб қайтди!

14. Станислав Андреевга нисбатан меҳмонлар ўз жарима майдончалари яқинида қўполлик ишлатишди. Натижада "Навбаҳор" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аҳмедовнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

10. ЗАРБА! Ислом Кенжабоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

7. Бугун "Марказий" стадионга кириш бепул қилиб эълон қилинган эди. Айни пайтда стадионда бўш жой қолмади.



5. Учрашув бошида "Навбаҳор" узун паслар билан ҳужумга ўтишга уринмоқда, "Бунёдкор" эса тўп назоратига эътибор қилмоқда

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика