RU

Последние новости

13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  2 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  2 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  6 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  10 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1

Суҳроб Иззатов: "Бунёдкор"нинг мақсади ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" Новости

Суҳроб Иззатов: "Бунёдкор"нинг мақсади ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлига клублари орасида янги мавсумга тайёргарликни биринчилардан бўлиб бошлади.

Боиси, “Қалдирғочлар” 21 январь куни ўз майдонида ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Ироқнинг “Ал Завра” жамоасини қабул қилади. Шу боисдан футболчилар ва мураббийлар 16 декабр санасидан эътиборан машғулотларга киришишди. Бош мураббий Вадим Абрамов даволанишда эканлиги сабабли, унинг ўрнига ёрдамчиси Марат Мифтахутдинов жамоага бошчилик қилмоқда. Таркибга янги футболчилар жалб этилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин, мураббийнинг таъкидлашича бир қатор тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Январь ойида бу борада янгиликлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳозирда эса ёш ва иқтидорли шунингдек, ижарадан қайтган футболчилар билан йиғин давом эттирилмоқда. Мазкур йиғин давомида назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Бугунги машғулотлар якунига етгач жамоа аъзоси Суҳроб Иззатов тайёргарлик ҳусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб янги мавсумга бошланган тайёргарлик ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз. Илк кунги машғулотлар қандай ўтди?

- Кўриб турибсиз йиғинни аъло кайфиятда бошлаб олдик. Янги футболчилар синовдан ўтказиляпти,боиси жамоани айрим ўйинчилар тарк этди. Қолганлар ОТЖ билан Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришяпти. Чемпионлар Лигаси баҳслари бошлангунига қадар сафимизни кучли футболчилар билан тўлдириб оламиз деган умиддаман. Ниятимиз саралаш ва плей-офф босқичидан ўтиб, гуруҳ босқичига чиқиш.



- Машғулотлар жараёнида тажрибали футболчиларнинг йўқлиги сезиляптими?

- Ҳа. Уларнинг йўқлиги билиняпти. Биз ёшларни тажрибали ўйинчилардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Биздан кўра кўпроқ билимга ва кўникмага эга. Вақт ўтган сари улар ҳам фаолиятларини якунлашади. Боз устига футбол жамоавий ўйин. Бир ўйинчига боғланиб қолиш ҳам ярамайди.

- Осиё Чемпионлар Лигасидаи рақиблар қай даражада хавфли? Умуман шу ҳақида фикр билдирсангиз?

- “Ал Завра” ҳам, “Ал Айн” ҳам шунчаки майдонга чиқишмайди. БАА клуби жуда кучли. Савия ва махорат бобида ҳам устун. Юқори даражадаги легионерлар тўп тепишини биламиз. Мақсадимиз кейинги йил ОЧЛда узоқроққа бориш ва бу йилги натижамизни яхшилаш.

- Биринчи даврада жамоанинг асосий таркибидан жой олаётган эдингиз. Лекин, кутилмаганда диққат марказидан ғойиб бўлиб қолдингиз...

-Тўғри айтдингиз. Жамоага секин аста қўшилиб кетаётгандим. Бироқ, жароҳат боис анча вақт яшил майдондан четда юрдим. Белоруссиядаги йиғин мобайнида оёғимдан лат едим. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турган эди. Ўз майдонимиздаги баҳсларда очколар йўқотиб, аҳволимизни оғирлаштирдик. Муҳими якунда учинчи ўринни ўзимизники қилдик.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика