RU

Последние новости

17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   17 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   40 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ" Новости

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ"

ЖЧ-2022 1-тури доирасида Уругвайга қарши ўйиндан кейин Жанубий Корея термаси сардори Сон Хен Мин championat.asia учун эксклюзив интервью берди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласан?

- Икки жамоа ҳам натижадан мамнун, менимча. Ўйин зерикарли бўлди, голлар бўлмади дейишингиз мумкин, аммо ўйин қизиқарли бўлди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. 0:0 - ўйин учун адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Кейинги икки ўйин сен учун қанчалик муҳим?

- Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. 

 - Бугун ниқоб тақиб олгандинг, ўзинги қандай ҳис қиляпсан?

- Албатта, мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Майдонда ниқоб тақиб олган ягона футболчи эмасман. Кўп футболчилар шундай қилишмоқда ва бу ким учундир қулай. Мен Жаҳон чемпионатида эканлигимдан бахтлиман ва ниқоб билан бўлса ҳам ўйнай олаётганимдан хурсандман. 

- Харри Кейн оёғидан жароҳат олганди. У билан гаплашдингми ёки ҳали кўришмадингми? 

- Биз яқин дўстлармиз, аммо бу маълумотни айта олмайман. Албатта, у дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан. 

- Гуруҳ босқичида Роналдуга қарши майдонга тушасан...

- Роналду ҳали ҳам мен учун қаҳрамон ва бу нарса ҳеч қачон ўзгармайди. Кейинги рақиб Гана ва бу жуда муҳим ўйин. Мен ва умуман бутун жамоа ҳозирда Ганага қарши учрашувга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Бугунги ўйин жуда оғир бўлди. Уругвай ҳам жуда кучли қаршилик кўрсатди. Биз ҳам уч очко олишимиз мумкин эди. Бироқ 0:0 адолатли натижа бўлди. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Бугунги ўйин аллақачон ортда қолди. Биз кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. 

- Хван Уи Жо фойдалана олмаган вазият ҳақида гапирсанг...

- Барчамиз инсонмиз, хато қиламиз. Уи Жо жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи. Вақти келса, мен ҳам вазиятлардан фойдалана олмайман. Уи Жонинг ўзи ҳозир бундан энг кўп афсусланяпти. Бу футбол. Биз совуққонроқ бўлишимиз керак. Жамоадошим ҳаракат қилмоқда, у ҳақида ножўя гап гапира олмайман.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика