RU

Последние новости

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  0 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  1 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  5 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18

Шуҳрат Пўлатов: “Бундай шоуларнинг масъулияти катта” Новости

Шуҳрат Пўлатов: “Бундай шоуларнинг масъулияти катта”

Азамат Абдураимовнинг 50 ёшлик юбилейи муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган Шуҳрат Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун қизиқарли ўйинлардан бирига гувоҳ бўлдик. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди. Пенальтилар серияси бу – лоторея. Бугун қайси тараф ғалаба қозонган бўлишидан қатъий назар, ҳаммага раҳмат! Хусусан, Азамат Абдураимов ва Равшан Эрматовнинг дўстларига, “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюрган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман! Эшитишимга қараганда, бугунгидек тадбир анъанага айланар экан. Яъни, Хиросима майдонларида қаҳрамонлик кўрсатган юлдузларимиз ўзининг 50 ёшлик юбилей тўйларини худди шу тарзда ўтказишни режалаштиришибди. Улуғбек Рўзимов, Абдусамад Дўрмонов шулар жумласига киради. Бундай тадбирларнинг фойдаси катта. Сабаби, фахрийларимиз бу каби ўйинлар орқали ёшларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўлишлари мумкин. Шоу бўлгани билан бундай ўйинларнинг масъулияти оғир. Боиси, шоу табдирни биргина нотўғри қарор билан “бузиб” қўймаслик керак. Қаерда ва қачон хуштак чалиш кераклигини унутмаслик лозим, - дейди Шуҳрат Пўлатов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика