Шота Арвеладзе: "Навбаҳор" мухлисларига ҳамдардлик билдираман"
16 мар 2019 21:32
Новости
Шота Арвеладзе: "Навбаҳор" мухлисларига ҳамдардлик билдираман"
Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳамроҳлик қилди.
"Аввало бугунги ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин ўтган ҳафтада "Навбаҳор" мухлислари билан содир бўлган қайғули воқеани эслаб ўтмоқчиман. Вафот этганларнинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Қуръа бизга илк турдаёқ мамлакат чемпионига қарши баҳсни тақдим этди. Учрашув тенг бошланди. Бизда кўпроқ вазиятлар бўлди, ғалабага ҳақли эдик. Футболчиларни табрикламоқчиман. Бу фақат бошланиши, ҳали ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Футболда энг муҳими - кейинги сафар. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Шота Арвеладзе.
"Барчага хайрли кеч. Бугун мен учун қийин ўйин бўлди. Охирги 12 кун ичида жуда оғир бўлган 4та ўйин ўтказдик. Ҳар бири фарқли равишда жуда ҳам қийин кечди. Шу боис балки бугунги ўйинни бироз оғирроқ, секинроқ бошладик. Танаффусда бироз совуб олганимиздан кейин иккинчи таймга яхши жамоа бўлиб чиқдик. 10 дақиқа ичида учта гол урдик ва ғалаба қозондик. Мухлисларга катта миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат айтаман", - дейди Драган Черан.
- Сидиқовни қанотда ўйнатмоқчимисиз?
- У жуда ҳам оригинал футболчи. Исталган жойда ўйнай олади. Унинг учун энг яхши нуқта ҳужумчи ортида эканлигини биламан. Аммо бугун, кеча ёки эртага исталган жойда ўйнай олади.
- Бугун ҳужумда Сергеев ўйнади...
- Жамоа тартибли ўйнаса, биз талаб қилаётган барча нарсани бажаришса мураббий хурсанд бўлади. Марат ва Драган, Игорь ва Драган бир-бирини яхши тушунишади.
Драган Черан: - Ҳужумда ким ўйнашининг фарқи йўқ. Исталган футболчи билан ўйнайвераман.
- Ўзбекистонда "Насаф" сафида кўп чиройли голлар ургансиз. Бугунги голингиз Ўзбекистондаги фаолиятингизда энг чиройлисими?
Драган Черан: - Эҳтимол, ҳа.
Комментарии