RU

Последние новости

19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  0 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  10 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  0 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0

ЎзЭл Классикосига превью Новости

ЎзЭл Классикосига превью

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Нефтчи" учрашуви ўтказилади.

Иккала жамоанинг Суперлигадаги охирги рақиблари очко олиш борасида Чарли Кирк аҳволига тушмоқда. Қолаверса, "Пахтакор" тўртта клуб қолган бошқа мусобақада "ялтироққумғон"ни баланд кўтариш илинжида курашмоқда.

Жамоалар Суперлига доирасида 61 маротаба тўқнаш келишган. "Пахтакор"нинг ғалабалари сони сентябрь ойининг ҳар бир кунига лоппа-лойиқ келса, "Нефтчи"нинг муваффақиятлари сонини майдонда жами неча киши тўп тепишини яхши билган ишқибозлар тезда топишса, ажабмас. Дуранглар кўрсаткичини эса Иброҳим Ибрагимов орқали англашингиз мумкин. "Пахтакор"нинг урган голларини полиция рақами орқали осонгина пайқашингиз мумкин бўлса, "Нефтчи"да 6 ва унинг ёнида шу соннинг тўнкарилгани акс этган.

Туғилган кунини нишонлаётган одам истаган орзусини тилаганидек, биринчи даврадаги тўқнашувда "Пахтакор" "Нефтчи"га қарши баҳсда шу тилагини рўё келтириб, нақ тўрт маротаба тўпни дарвоза тўрига зиндонбанд қилди.

Тахмин. Турнир жадвали ва чемпионлик учун курашни инобатга олсак, бугун қиймати олти очкога тенг тўқнашув бўлиши кутилмоқда. Бироқ урушда ғолиб бўлмаганидек, икки жамоа беш очкодан бой бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкентдаги "ЖАР" стадионида соат 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика