RU

Последние новости

23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  0 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  12 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  6 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди" Новости

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни яхши бошладик. Четлатишдан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик, аммо гол ҳам урдик. Иккинчи тайм ҳимояландик ва Умарни майдонга тушириб, беш нафар ҳимоячи услубига ўтиб олдик. Йигитларга катта раҳмат. Улар борини беришди", - деди Камолиддин Тожиев бугунги ғалабадан сўнг.


- Бугун "Пахтакор"га ғалабани қўлга киритишига нима ёрдам берди ва "Нефтчи"га нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Мақсадимиз бизни олдинга етаклади. Йигитлар кўпроқ очко тўплашимиз кераклигини тушуниб туришибди. Биринчи даврада кўп очколар йўқотдик. Энди эса хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугун яхши ҳимояландик. Шу сабабли "Нефтчи" деярли вазиятлар ярата олмади.

- Икки жамоада ҳам терма жамоага чақирилган футболчилар бор эди. "Пахтакор" футболчилари CAFA мусобақасидаги кўплаб учрашувларни ҳисобга олган ҳолда футболчиларда бироз чарчоқ аломатлари кузатилиши табиий бўлар эди. Бироқ, бугун терма жамоага чақирилган барча футболчилар анча яхши ўйин намойиш этишди. Масалан, голларга Турғунбоев ва Сергеевлар муаллифлик қилишди. Терма жамоага чақирилган футболчиларнинг кутилганидан яхшироқ ўйнашига нима сабаб бўлди?

- Бизда 15 нафар футболчи терма жамоага йўл олди. Ёшларимиз ҳам U23 терма жамоаси сафида саралаш мусобақасида иштирок этишди. Икки нафар футболчимиз Ироқ терма жамоасига чақирилди. Менинг хавотирга солган нарса жароҳатлар эди, аммо ироқлик футболчиларимиз жароҳат билан сафимизга қайтишди. Футболчиларда чарчоқ сезилмади. Сабаби улар "Пахтакор" учун бор кучларини топишади. Икки-уч кун тикланишга ҳаракат қилдик.

- Терма жамоада "Пахтакор" футболчилари кўпроқ ўйин имкониятига эга бўлишди. "Нефтчи" футболчилари эса асосан захирада қолиб кетишди. Қайси жамоа футболчилари Суперлига баҳсларига яхшироқ тайёр бўлади деб ўйлайсиз? Терма жамоада ўйнаган ёки захирада қолиб кетган?

- Менимча, кўпроқ ўйнаган футболчилар яхшироқ ҳолатда қайтиб келишса керак.

- "Пахтакор" Тожиев қўл остида нафақат ғалаба, балки чиройли ўйин ва кўпроқ гол уришга интилмоқда. Ҳисоб китоб қилсак "Пахтакор" энг кўп гол урган жамоалардан бири. "Пахтакор" намойиш этаётган томошабоп футбол баъзан зарарга ҳам ишламоқда. Масалан, ҳозир "Пахтакор" биринчи ўриндаги жамоадан 7 очко ортда қолиши бироз адолатсиз. Жамоа намойиш этаётган ўйин сифатига қарасак. "Пахтакор" мағлуб бўлган ўйинларда имкон қадар прагматикроқ ёндашув қилса бўлмасмиди ёки сизнинг фалсафангиз фақат йирик ҳисобда ғалаба қозонишга интилишми?

- Йўқ. Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. 5-6та гол уриш ҳақида ўйламаймиз. Вазиятлардан фойдалана олганимиз туфайли айрим ўйинларда 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. Мен йигитларга шунча гол уриш керак деган вазифа қўймайман.

- "Насаф" билан фарқ 7 очко ва олдинда 9та тур бор. "Пахтакор" чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиладими?

- Албатта. Барча ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва охиригача курашамиз.

- ФИФА кунларида "Пахтакор" ўз стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Пахтакор" стадионининг ҳозирги ҳолати қандай ва жамоа қачон ўз аренасига қайтади?

- Ҳолати аъло, аммо яна бир ой давомида кутиш керак. "Динамо" билан Кубок ўйини ҳам ЖАРда бўлади.

- Суперлигадаги бир клуб мураббийи чемпионат баҳсларидаги сўнгги 7-8 турда ғалаба қозонган жамоа якунда яхши натижа қайд этади деган эди. Ушбу фикрга қўшиласизми? "Пахтакор" энди қолган 9та турда борини берадими? Ҳозир "Насаф" билан бўлган фарқ катта-ку...

- Биз 7-8та ўйинга эътибор қаратганимизда мусобақа жадвалида кўтарилмаган бўлардик. Биз барча ўйинга максимал ёндашамиз. "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди. "Пахтакор" футболчилари ҳар доим чемпионлик учун курашиб келган.

- Диёр Холматов ўтган мавсумларда анча ёрқин ўйнаган эди. Менинг назаримда, жорий мавсум унда пасайиш кузатилмоқда. Ушбу вазиятни қандай тўғрилаш мумкин?

- Диёрга имкон қадар ўйин вақтини тақдим этяпмиз. Машғулотларда эса унда ўзгариш йўқ. Футболчи кўпроқ ўйнаш керак, холос.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика