RU

Последние новости

17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  0 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  1 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  2 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса биринчи лигага тушиб кетади! Новости

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса биринчи лигага тушиб кетади!

Ғузорнинг "Шўртан" клуби собиқ легионер футболчиси Урош Милославлевич ФИФАга мурожаат қилгани ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча ФИФА 11 майга қадар клуб ушбу футболчи олдидаги қарзларини тўлиқ тўлаб бермаса 2018 йил биринчи лигага тушириб юборлиши борасида ПФЛга хат юборган. Бу ҳақда алоҳида хабар бергандик.

Breaking news. ФИФА ЎФФга "Шўртан"ни 2018 йил биринчи лигага тушириб юбориш талабини қўйди

Ўтган йил сентябрь ойида ушбу қарздорлик туфайли ПФЛ "Шўртан" клубидан 3 очко олиб ташлаганди. Шундан сўнг, клуб бош директори Шоди Номозов легионерга барча қарзлар тўлангани ҳақида интервью берганди.


Шоди Номозов: "Урош Милославлевичга қарзодорлик тўланади"

Бироқ орадан маълум вақт ўтгач бу масала яна кун тартибидан ўрин олди. Бу сафарги жазо олдингисидан жиддийроқ бўлади. Вазиятга ойдинлик киритиш учун "Футбол Экспресс" газетаси мухбири "Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримовга мурожаат қилди:

- ФИФАнинг чиқарган қарори бизни карахт аҳволга солиб қўйди. Улар биздан 10 кун ичида қарздорликни тўлашимизни талаб қилишмоқда. Қандай қилиб бўлмасин қарзларни тўлаб жамоани олий лигага олиб қолмоқчимиз. ФИФА 2013 йил футболчи олдидаги қарздорлигини тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарган. Клуб эса ўтган йил пулларни тўлади. Йиллар давомида қарз вақтида тўланмагани учун устама пуллар фоиз ҳисобида "туғилаверган". 2016 йил Милославлевичга 46000 доллар қарз тўлаб берилган. Фоиз туфайли яна 13000 доллар қарз пайдо бўлган. Футболчининг агенти бу пулларни тўлаб беришимизни талаб қилмоқда",  - дейди Ихтиёр Каримов. 


Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика