Breaking news. ФИФА ЎФФга "Шўртан"ни 2018 йил биринчи лигага тушириб юбориш талабини қўйди

Narzulla Saydullayev
2 май 2017, 11:31
Хабарингиз бор, Урош Милославлевич олдидаги қарзи туфайли "Шўртан"дан ўтган мавсум 3 очко олиб ташланган эди.

Куни кеча ФИФАанинг мазкур йўналишдаги бўлимидан ЎФФга хат келди. Унда ЎФФ 11 майга қадар "Шўртан"га қўлланилган жазо, 1-лигага тушириб юбориш ва уни амалга оширганлиги ҳақида хабар бериши айтилган.

Бу жазо "Шўртан"ни жорий мавсумдаги иштирокидан қатъий назар 2018 йилда қўлланилиши керак бўлади.

Шундай бўлган тақдирда, олий лигада 16-ўринни олган клуб биринчи лигага тушадими ёки ўтиш ўйинида ўйнайдими бу ҳақда ПФЛ маълумот бериши керак бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia