RU

Последние новости

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Шоди Номозов: "Шўртан" Пишур билан шартнома имзолади" Новости

Шоди Номозов: "Шўртан" Пишур билан шартнома имзолади"

Ғузорнинг “Шўртан” клуби сафига куни кеча украиналик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Олександр Пишур қўшилди.
Ёдингизда бўлса, у ўтган йили ярим мавсум “Навбаҳор”да тўп сурганди ва кейин Қозоғистоннинг “Тараз” жамоасига ўтиб кетган. Бу йилдан бошлаб у яна олий лигамизда тўп сурадиган бўлди. Бу сафар ҳужумчининг хизматларига “Шўртан” клуби қизиқиш билдирди. Шу боис клуб ижрочи директори Шоди Номозов мазкур вазиятга ойдинлик киритди.

- Пишур ва унинг агенти билан асосан жамоамиз бош мураббийи Александр Волков гаплашди. У Тошкентга келиб жамоамиз сафига қўшилди, ҳаммаси жойида. Футболчи билан барча масалаларни келишиб олдик  ва шартнома имзоладик. Энди таркибимиз деярли аниқланди. Обид Жўрабоев, Азиз Ғуломхўжаев, Саидкомил Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Отабек Нарзуллаев, Қадамбой Нурметов, Сирожиддин Ҳамроев каби янги ўйинчилар энди “Шўртан” таркибида тўп сурадилар.  

Фурсатдан фойдаланиб шуни қўшимча қилмоқчиманки, ҳамма жойда ҳар хил фикрлар юрибди. Яъни, шунча меҳнат қилган Ихтиёр Каримовни нима учун бўшатиб юбординглар деб сўрашяпти. Аммо вазият бундай эмас. Унда “Про” лицензияси бўлмаганлиги сабабли иш маоши сақланган ҳолда вақтинча техник директор вазифасига ўтказдик. Июль ойида Каримовни “Про” лицензиясига албатта ўқитамиз. У билан ҳамма вақт фикрларимиз бир бўлиб келган. Доим Ғузор футболи учун меҳнат қилиб келган. Мухлислар ҳам Ихтиёр Каримовни ҳурмат қилишади. Биз бундай мутахассис билан ҳамкорликни яна давом эттирамиз, - деди Номозов.

“Шўртан” жамоаси Тошкентдаги йиғини мобайнида ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳам режадан ўрин олган.

ФИРДАВСХОН
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика