RU

Последние новости

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Шавкат Саломов нима учун ҳакамнинг қарорига қарши чиққанига изоҳ берди Новости

Шавкат Саломов нима учун ҳакамнинг қарорига қарши чиққанига изоҳ берди

“Бухоро” сардори Шавкат Саломов "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ҳаракати учун жаримага тортилганидан хабарингиз бор.

Футболчи "Бухоро" матбуот хизматига ушбу вазият борасида тушунтириш берди.

"Кечаги ўйинга барча бирдек гувоҳи бўлди. Авваламбор мен кечаги учрашувда ҳакамга нисбатан қилган қўпол ҳаракатим учун ҳакам ва қолган барчадан узр сўрайман. Тан оламан, профессионал футболчининг ишини қилмадим.

Мен шунчаки тажрибали жамоадошим Артём Филипосян сариқ карточка олишини умуман хоҳламадим. Чунки унда учта сариқ карточка бор эди. Тўртинчисини олса “Нефтчи”га қарши кечадиган сафар ўйинимизда иштирок эта олмаслигини ўйлаб, бирдан ўзимни тутиб тура олмадим.

Бундан кейинги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман ва яна бир бор барчадан узр сўрайман", - дейди Шавкат Саломов.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика