RU

Последние новости

13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  1 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58

Сардор Қобулжонов: “Ҳар бир ўйин биз учун худди финал каби ўтмоқда” Новости

Сардор Қобулжонов: “Ҳар бир ўйин биз учун худди финал каби ўтмоқда”

Давралар оралиғида “Бухоро” сафига келиб қўшилган Сардор Қобулжонов олий лиганинг 21-туридан сўнг “championat.asia” сайтининг талқинига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Шу муносабат билан 29 ёшли посбондан интервью олдик

- “Олмалиқ” билан учрашув ҳақида нима дейишим мумкин? Биласизми ушбу ўйинда биз ютишимиз ҳам мумкин эди ёки аксинча бўлиши ҳеч гап эмасди. Чунки ҳар икки жамоада ҳам бир қатор голли имкониятлар юзага келганди. Аммо якунда ҳисоб 1:1 кўриниши билан тугади. 

- Ўтказиб юборилган голда ўзимни айбдор деб билдим. Ўша вазиятда хатога йўл қўйганимни кейинчалик тушуниб етдим. Аммо кеч эди. 

- Иккинчи даврани “Бухоро” деярли янгиланган таркиб билан ўтказмоқда. Аввалига 1-2 тур футболчилар бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлди. Лекин бугунги кунда ҳаммаси яхши деб ўйлайман. 

- Албатта “Бухоро”ни элитада олиб қоламиз. Ҳар холда ҳамма шу мақсад йўлида бирдек харакат қилмоқда. Жамоада яратилган шароитлар яхши. Фақат ўйнаб, кўпроқ ишлаш керак. Мураббийлар штаби ҳам астойдил тер тўкмоқда. 

- Ҳа, кейинги турда ўз майдонимизда “Қўқон-1912”ни қабул қиламиз. Биласизми биз учун ҳар бир баҳс ҳудди финалдек ўтмоқда. Олий лигада қолиш учун ҳар бир ўйинда уч очкони қўлга киритиш керак бўлади. Насиб қилса, мақсадимизга эришамиз деб умид қиламан. 

- “championat.asia” сайти ва унда бериб бориладиган рамзий терма жамоани кузатиб бораман. Очиғи, 21-турдан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим. Чунки “Олмалиқ” билан баҳсда у даражада ёрқин ўйин намойиш этдим дея олмайман. Бошқаларни билмадим-ку, лекин ўзимнинг харакатларимдан шу куни кўнглим тўлмади. Бироқ бу мен учун жуда қувончли бўлди. Сайт ходимларига чексиз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика