RU

Последние новости

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  7 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  10 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  162 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди" Новости

Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ёмон бошламадик, ҳатто биринчи бўлиб гол уришимиз ҳам мумкин эди. "Бухоро" футболчилари аутдан тўпни узоққа яхши отади, буни билардик. Рақиб стандартларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бизга ғалаба жуда зарур эди, чунки бугун Самарқанд шаҳри куни. Шундай байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди. Кўрсатган ўйинимиз ишқибозларга ёқди деб ўйлайман.

- Агар ҳисобга қарасак, "Динамо" осон ғалаба қозонгандек кўринади. Аммо ўйинда кўрдикки, осон бўлмади, рақиб қаттиқ ҳимояланди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- "Бухоро"да жисмоний ҳолатга урғу бериш яхши йўлга қўйилган ва айтиб ўтганимдек, "Бухоро" стандарт вазиятларга алоҳида эътибор қаратади. Биз қанотларни кучайтириш мақсадида ўйинчиларни алмаштирдик. Киритган голимиз ажойиб чиқди ва шу билан ўйинимиз ҳам очилди. Қолаверса ўйинни кўргани терма жамоамиз бош мураббийи ҳам келди, балки футболчилар унинг кўз ўнгида яхши ўйнашга ҳаракат қилгандир. Кўп вақт ўйнамагани сабабли Ўрозовнинг ўйини бугун қовушмади. Кейинги баҳсларда ундан яхши ўйин кутиб қоламиз. Яна олти кундан кейин майдонга тушамиз, тайёргарлик кўрамиз.

-  Фирдавс Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари ҳақида фикрингиз?

- У Самарқанд футболи тарбияланувчиси ва бизга ўз клубимиздан чиқиб келаётган ёшлар ниҳоятда керак. Фирдавс терма жамоа ҳам ўйнаяпти ва бу бизни хурсанд қилмоқда.

- Анвар Ҳожимирзаев учун осон кунлар бўлмади. Терма жамоага чақирилди, лекин ўйнамади. "Динамо"да ҳам гол урмай қўйганди, лекин бугун ўзини кўрсатди. 

- Шундай ўйинлар бўлдики, бошқа ҳужумчиларимиз жароҳат олган пайт фақат Ҳожимирзаевнинг ўзи ўйнади. Ва кўп учрашувларда жамоамизга ёрдам берди. Ҳар доим ҳам омад келавермайди, буни тўғри тушуниш керак.

- Марко Станоевич ҳақида

- Марко тажрибали футболчи, бугун чиройли гол урди. Унинг жамоамизга фойдаси тегишда давом этяпти.

- Улуғбек Ҳошимовни мухлислар илиқ қарши олишди.

- Улуғбек жароҳат сабаб анча пайтни ўтказиб юборди. Лекин ҳозир яхши формада деб айта олмайман. Барибир жароҳатнинг ўрни билиняпти. Шу боис асосий таркибда туширмадик. Мираҳмадов ҳам жароҳат олишдан ҳайиқяпти.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика