RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  187 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Сардор Қаҳҳоров: "Жамоани олий лигадан туширворишга ҳаққимиз йўқ!" Новости

Сардор Қаҳҳоров: "Жамоани олий лигадан туширворишга ҳаққимиз йўқ!"

Олий лига дебютанти "Обод" турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб турибди.

Бу ёғига Жаъфар Ирисметов шогирдлари учун ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Хусусан, бугун бўлиб ўтадиган "Обод" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам олти очколик баҳсдир. Биз беллашувдан олдин мезбонлар ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мен "Обод"га иккинчи даврада келиб қўшилган бўлсамда, қисқа вақт ичида ички муҳитга мослашиб кетдим. Сабаби, жамоада аҳил коллектив йиғилган. Футболчилар бир-бири билан жуда иноқ. Шунинг учун муҳитга мослашишим қийин кечмади. Қолаверса, жамоадошларимни қаттиқ ҳурмат қиламан. Бундай клубни олий лигадан тушириб юборишга ҳаққимиз йўқ. Боз устига, раҳбарият ҳам бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб келмоқда. Биздан талаб қилинадигани шуки, навбатдаги ғалаба қозониб, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Гарчи иккинчи давранинг ярмига келиб улгурган бўлсакда, ҳали имкониятимиз бор. "Навбаҳор" ҳам ҳурматга лойиқ рақиб. Бугунги баҳс муросасиз кечиши аниқ. Аммо бизни фақат ғалаба қониқтиради ва майдонга уч очко учун тушамиз.

"Обод" матбуот-хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика