RU

Последние новости

16:22Мали U-23 терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  1 15:58Суперлига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:45Руни орзусидаги жамоа ҳақида айтди  1 15:07Хуммельс Германия термасининг "Евро" учун қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди  4 14:49Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?  4 14:10Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  4 13:48Ўзбек футболида ғайритабиий воқеа содир бўлди  5 13:39"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 13:18Суперкубок олдидан. Тўлабек Акрамов: "Бугун нейтрал мухлислар ютади, чунки..."  6 12:50Расман: Жорже Жезуш "Ал Ҳилол" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди  0 12:36Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?  7 12:17Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади  1 12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  3 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  7 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  8

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим" Новости

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

28 ёшли футболчи мазкур баҳсда терма жамоасини сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушди.

"Профессионал футбол билан шуғуллана бошлаганимда, катта орзуларим бор эди. Биринчиси ва энг муҳими, терма жамоа либосини кийиш эди. Жаҳон чемпионати ва Осиё кубогида иштирок этиш кейинги мақсадларимдан бири эди ва бундай лаҳзаларни бошдан кечирдим. Ўзбекистонга қарши баҳсда эса масъулиятли сардорлик боғичини тақишга муваффақ бўлдим. Бу мен учун шараф, бу боғичда буюк футболчилар ўйнаган. Сардорлик боғичи мақсадим эмас, бироқ буни орзу қилмаганман дея олмайман. Бу ҳолат Тошкентда рўй берди. Бундан хурсандман. Бунинг масъулияти оғир бўлса-да, ҳаётимдаги ижобий воқеалардан бири бўлди. Менга ишонган барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман", деди "Рома" форварди.

Эслатиб ўтамиз, 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда Азмун голли узатма амалга оширди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика