RU

Последние новости

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  324 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Санъат Шихов: "Кейинги йили ҳам "Динамо"да тўп тепаман" Новости

Санъат Шихов: "Кейинги йили ҳам "Динамо"да тўп тепаман"

"championat.asia" сайтининг байрам тадбирига Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Санъат Шихов ҳам ташриф буюрди.
Тадбир якунида эса футболчи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Мана шу Ўзбекистонда энг яхши футбол сайти "championat.asia" нинг уч йиллик байрами билан барча ижодкорларни муборакбод этаман. Шоу биз кутгандан ҳам кўра аъло даражада ўтказилди. Ўйлашимча ушбу тадбирдан сўнг мухлисларнинг ва футболчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати ўзгариб ҳаммада футболга меҳр ошади. Мана шундай тадбирлардан қанчалик кўп ўтказиб турилса , бу жуда фойдали бўлади. Ҳар бир мухлис ўз севимли футболчиси билан майдонда ҳаракат қилишни истайди ва биз бундан хурсандмиз. Шахсан мен бундай тадбирларда имкониятим борича барчасида иштирок этишни истардим. Ушбу тадбирга ташриф буюрганлар кўрдики, бу ҳаммада катта таассурот қолдирди. Биз мухлислар учун ўйнаймиз ва уларни ҳамиша хурсанд қилишимиз керак. Энг асосийси агар мана шунга ета олган бўлсак биз хурсандмиз. Очиғи мен учун утилмас кун бўлди" - дея тадбир ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтади Санъат Шихов.

- Санъат вақтдан фойдаланиб сўраб қолсак. Кейинги мавсум сизни қайси жамоада кўрамиз?
- Бу борада аниқ қарорим бор. Ишонтириб айтаманки Самарқанднинг "Динамо" жамоасида мени қадрлашади ва шу клубда давом эттираман. Клубнинг ўз режалар бор ва бу менга маъқул. Шундай экан кейинги йилда "Динамо" жамоасида бўламан. 

Ҳумоюн Давуров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика