RU

Последние новости

08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман" Новости

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Ғалабага муносиб ўйнадик. Айни дамда "Навбаҳор"нинг янги тарихида содир бўлаётган воқеалар ҳокимимиз хизматлари деб ҳисоблайман. Олға ҳаракат қилишда давом этамиз. Биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирига бор кучимизни сарф қиламиз.

Бугун "Бухоро" дарвозасига шедевр голлар кирди, аммо кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман, чунки бутун жамоа меҳнат қилди".

- Айни дамда учта фронтда ҳаракат қиляпсиз...

- Қайтараман, биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирида бор кучимизни ишга соламиз. Бир хил тайёрланиб, рақибни ўрганамиз.

- "Пахтакор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятлари ортди...

- Мен бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бугун йигитларимизнинг ўйини ва ғалабасидан роҳат олмоқчиман.

- "Бухоро" ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- "Бухоро" чақилмас ёнғоққа ўхшайди. Жамоада стандартларда яхши ўйнайдиганлар бор, бироқ биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика